КХДР Давлат кенгаши раиси Ким Чен Ин Хитой раиси Си Цзиньпинга оғзаки мурожаат юбориб, Хитойнинг коронавирус инфекциясига қарши курашда ва ушбу касалликнинг олдини олишдаги муваффақиятларига баҳо берди. Бу ҳақда Шимолий Корея Марказий телеграф агентлиги хабар берди.
КХДР етакчиси ўз мурожаати орқали пандемияга қарши курашда ишончли равишда ғалабага эришган Хитой раҳбариятини мақтаб, Хитойнинг муваффақиятидан худди ўзиники каби хурсанд эканлигини билдирган. Ким Чен Ин Си Цзиньпинга мустаҳкам соғлиқ тилаган.
КХДР раиси турли муаммоларни биргаликда ечиш туфайли икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар янада мустаҳкамланиб, ривожланиб бораверишига ишонч билдирган.
Аввалроқ Хитойнинг барча ҳудудларида коронавирус тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик хавф пасайгани, мамлакатда коронавирус хавфи ўрта ва юқори даражада бўлган ҳудудлар қолмагани маълум қилинганди.
Мавзуга доир: Жанубий Корея разведкаси Ким Чен Иннинг «йўқолиб қолиши»га оид тахминлари билан бўлишди
Изоҳ (0)