Россияда сўнгги бир суткада коронавирусга чалинган беморлар сони 11 231 кишига кўпайди. Мамлакатда касалланганларнинг умумий сони 177 260 кишига етди. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.
Бундан аввалги суткалик энг юқори кўрсаткич 3 май куни қайд этилган, ўша куни 10 633 та янги ҳолат аниқланган. Ундан кейинги уч куннинг ҳар бирида касалланганларнинг кунлик кўрсаткичи 10 минг кишидан ошган.
Сўнгги бир суткада касалликдан соғайганлар сони 2476 кишини ташкил қилган. Мамлакат бўйича тузалганларнинг умумий сони эса 23 803 кишига етган. Касаллик оқибатида вафот этган беморларнинг умумий сони 1625 кишини ташкил этмоқда, сўнгги бир кунда 88 киши касаллик оқибатида вафот этган.
Янги ҳолатларнинг сони бўйича Москва биринчи ўринда турибди, шаҳарда бир суткада 6703 кишида коронавирус аниқланган. Шунингдек, сўнгги бир суткада Москва вилоятида 842 та, Нижегород вилоятида 312 та, Санкт-Петербургда 306 та янги ҳолат қайд этилган.
Аввалроқ Россияда коронавирус касаллиги аёлларга нисбатан эркакларда оғирроқ ўтаётгани маълум қилинганди.
Мавзуга доир: Россия маданият вазирида коронавирус аниқланди
Изоҳ (0)