Санкт-Петербургда беш муҳожир аёл ватандошини хўрлаганликда айбланмоқда. Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот органларига таяниб, «78.ru» хабар берди.
6 май куни соат 08:42 да полицияга 1981 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси мурожаат қилган. У 5 май куни соат 20:00 дан эртаси куни соат 07:00 га қадар Коломяжск катта кўчаси яқинидаги 15-сонли уйда беш нафар эркак томонидан калтаклангани ва зўрланганини маълум қилган.
Шу куннинг ўзида, соат 13:00 ларда полициячилар Коломяжскдаги 18-сонли уй олдида икки нафар гумонланувчини қўлга олган — иккиси ҳам ишсиз Ўзбекистон фуқаролари. Гумонланувчилардан бирининг ёши 22 да, иккинчиси — 29 ёшда экани айтилган. Олинган маълумотлар асосида қолган уч нафар эркак ҳам қидирилмоқда.
Изоҳ (0)