Мазкур пирог, таом борасида қайсар бўлган ҳар қандай кишининг ҳам кўнглидан жой олиши аниқ.

Фото: Lifehacker

Пирог учун қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:

  • Тухум — 2 дона
  • Туз — 1 чимдим
  • Қатиқ — 1 пиёла
  • Шакар — 170 гр
  • Ун — 1,5 пиёла
  • Сариёғ — 50 гр
  • Ичимлик содаси — 1 чой қошиқ
  • Қулупнай — 300 гр

Тайёрланиш жараёни:

  • Сариёғни эритиб олинг.
  • Тухумга туз қўшиб бир хил масса бўлгунича миксер билан аралаштиринг.
  • Оз-оздан шакар қўшиб аралаштиришда давом этинг. Жараён 7 дақиқадан кам бўлмаслиги керак.
  • Қатиқ ва сариёғни қўшиб аралаштиринг.
  • Унни элакдан ўтказиб, сода билан аралашмага қўшинг.
  • Хамир сметана суюқлигида бўлиши керак.
  • Қолип ёки махсус идишга хамирни солинг.
  • Пирог устига қулупнай териб чиқинг (хоҳишга қараб хамир орасига ҳам қўшишингиз мумкин).
  • Пирогни 1 соатга қизиган печга 180 даражага қўйинг.

Ёқимли иштаҳа!