Баъзида кўнгил тансиқ егуликлар истайди. Мазали таом ейиш учун эса карантин тугашини кутиш шарт эмас. Хоҳиш бўлса кифоя, уй шароитида исталган таомни пишириш мумкин. Саҳарлик учун тез тайёрланадиган, мазали лаваш рецептини тақдим қиламиз.

Фото: Getty Images

Бунинг учун қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:

  • Лаваш хамири
  • Қийма — 700 гр
  • Пиёз 2 дона
  • Пишлоқ — 250 гр
  • Помидор 2 дона
  • Тухум 3 дона
  • Майонез — 150 гр
  • Сметана — 200 гр
  • Кўкатлар
  • Туз, мурч — таъбга кўра
  • Ўсимлик ёғи

Тайёрланиш жараёни:

  • Биринчи бўлиб қиймани тайёрлаб олинг. Қийма мол гўшти бўлиши шарт эмас, товуқ филесидан ҳам фойдаланиш мумкин.
  • Қиймага туз, мурч, майда қилиб тўғралган пиёзни қўшинг.
  • Тайёр бўлган аралашмани қизиган ўсимлик ёғига солиб қовуриб олинг.
  • Помидорни думалоқ, кўкатларни майда қилиб тўғранг.
  • Пишлоқ қирғичдан чиқарилади.
  • Лаваш хамири очилади ва устига қийма солинади.
  • Қийма устидан помидор, пишлоқ ва кўкатлар терилади.
  • Майонезга сметана қўшиб соус тайёрланади ва ушбу соус маҳсулотларнинг устидан керакли миқдорда солинади.
  • Лаваш эҳтиёткорлик билан рулет қилиб ўралади.
  • Печ учун мўлжалланган идишга солинади.
  • Бошқа бир идишга тухум чақиб, туз қўшилади ва яхшилаб аралаштириб олинади.
  • Чақилган тухум лаваш устига суртилади, агар махсус чуқурроқ идишга солиб пишираётган бўлсангиз унда аралашмани идишга қуйиб юборишингиз ҳам мумкин.
  • Лаваш қизиган печга 20-25 дақиқага қўйилади.

Ёқимли иштаҳа!