• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +21°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Мудҳиш юбилей. 152 йил олдин Россия империяси Самарқандни қўшиб олган эди

    Ўз тарихи давомида кўплаб босқинларни бошидан кечирган Самарқанд XIX асрда рус босқинига ҳам дуч келди. 1868 йил 2 май куни Чор қўшинлари генерал-губернатор Фон Кауфман бошчилигида шаҳарга кириб келди. Хўш, бу қандай юз берди?

    Самарқандгача бўлган воқелар

    Россиянинг жанубга томон юришлари натижасида Қўқон хонлигининг бир қатор ҳудудлари, жумладан, Туркистон, Чимкент, Тошкент каби муҳим стратегик аҳамиятга молик шаҳарлари эгалланди. Сирдарёнинг юқори оқими қўлга киритилганидан кейин навбат Бухоро амирлиги ҳудудларига етган эди. Бу пайтда Бухорода 1860 йилда вафот этган Амир Насруллоҳ Баҳодирхоннинг ўғли Амир Музаффариддин Баҳодирхон ҳукмронлик қилар, Самарқанд ҳам амирлик таркибида эди.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Қўқон билан душманона кайфиятда бўлса-да, у Худоёрхонни қўллаб-қувватлар эди. Бу эса унинг Россия билан тўқнашувини яқинлаштирди. Шунингдек, у Россиядан босиб олинган ҳудудларни тарк этишни талаб қилди ва Бухородаги рус савдогарларининг мол-мулкини мусодара қилди ва Бухорога музокара учун юборилган кишиларни таҳқирлади. Тарихчилар шу ҳодисаларнинг уруш бошланишига сабаб бўлганини таъкидлайди. Аслида эса Россиянинг Қўқондан кейинги асосий йўналиши Бухорога қаратилган эди.

    1866 йилнинг 20 май куни Бухоро ва рус қўшинлари ўртасида Эржарда (ҳозирги Гагарин) жанг ўтади. Жангда мағлуб бўлган амир Жиззахга чекинишга мажбур бўлади. Шу йилнинг октябрь ойида Ўратепа ва Жиззах руслар томонидан эгалланади. Шундай қилиб руслар Самарқандга яқин келади.

    Рус армиясининг Самарқандга кириши

    Генерал-губернатор Фон Кауфман Бухоро амирига Россия фойдасига тузилган янги харитани имзолашни таклиф қилди. Аммо амир Музаффариддин ушбу таклифни рад этиши ортидан 1868 йилнинг 30 апрель куни 4 мингдан ортиқ кишилик қўшин билан Кауфман Самарқандни эгаллаш учун йўлга тушди. 1 май куни Зарафшон дарёси бўйидаги Чўпон ота тепалиги ёнига келиб тўхтади. Бу ерда уларни Бухоро амирлиги қўшинлари кутиб турар эди. Шу куни руслар ҳужум қилишни бошлади. Бухороликларнинг милтиқдан ўқ ёғдиришига қарамай, руслар дарёдан ўтиб, Бухоро қўшинининг олд қисмини таслим қилиб, тепаликка қараб чиқиб келди. Амирлик қўшинлари эса чекинишга мажбур бўлди.

    Аммо шаҳар аҳли амир ва унинг қўшинларини ичкарига киритмасдан дарвозаларни беркитиб олди. Жангда руслар томонидан 40 та аскар ҳалок бўлган, бухороликлар сафидаги йўқотишлар ҳақида аниқ маълумотлар сақланмаган. Ўша давр ҳақида кўпчилик маълумотлар рус тарихчилари асарлари орқали бизгача етиб келган. Маҳаллий тарихчиларнинг маълумотлари бизгача ё етиб келмаган, ё ҳали ҳам архивларда. Инқилобдан олдинги, инқилоб пайтидаги, жумладан, Бухоро ва Хоразм мустақил бўлгандан кейинги воқеалар ҳақидаги кўплаб архив ҳужжатлари совет даврида мафкуравий сиёсат туфайли йўқ қилиб юборилган. Бу ҳақда ўша даврга оид изланишлар олиб борган россиялик тарихчи Сергей Кузьмин Fergana News агентлигига берган интервьюсида айтиб ўтган.

    Кауфман бошчилигидаги қўшин 2 май куни (эски календарь бўйича 14 май) Самарқанд шаҳрига кириб борди. Чор ҳукумати Самарқандда ўзига тобе бўлган янги давлат қуриш истагида эди. Тахтга эса Китоб беги Жўрабек қарамоғида бўлган амир Музаффариддиннинг жияни Саид Абдуллани ўтказиши керак эди. Чўпон отадаги ғалабадан кейин атрофдаги беклардан Кауфманга содиқлик ва вафо ҳақида мактублар келади ҳамда уни Самарқандга таклиф қилишади.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Шу тариқа Кауфман Петербургга ёзган мактубида Самарқанднинг жангсиз таслим бўлганини маълум қилади (Саидқулов. Т.С. 75-б). Шунингдек, шаҳарга кирганидан кейин шаҳар аҳолисига моллари ва жонлари омонликда эканини, масжидларда ибодатлар давом этиши мумкинлигини айтган. Манбаларда халқнинг Самарқанд ҳокими Шерали иноқдан норозилиги кучли бўлгани туфайли русларни қутқарувчи сифатида кўрган бўлишлари мумкинлиги айтилади.

    Самарқанд қўзғолони

    Бухоро қўшинларини таъқиб қилиш учун Кауфман бир қатор гуруҳларни юборади. Ўзи эса 30 май куни шаҳардан чиқиб, Бухоро қўшинларига қарши юришга кетади. Шаҳар тўртта пиёда рота, битта сопёрлар ротаси майор Штемпель бошчилигида қолдирилади. Шаҳардаги оз сонли рус қўшинларини кўрган шаҳар диний уламолари халқни жиҳодга чақиради. 1 июнь куни тонгда шаҳар аҳли русларга қарши бош кўтарди. Томлардан рус аскарлари бошига тошлар ёғдирилди. Шаҳар деворлари ёнида жуда катта жамоа тўпланди, уларнинг сони 65 минг нафарга етарди.

    Кауфманнинг шаҳардан чиқиб кетганини эшитган Шаҳрисабз беклари 40 минг кишилик хитой-қипчоқ, найман, қорақалпоқлардан иборат қўшин билан Самарқандга қараб йўлга чиқди. Зирабулоқда Кауфман ва амир қўшинлари жанг қилиб турган пайтда Самарқанд Шаҳрисабзнинг 40 минг кишилик қўшини томонидан қамал қилинаётган эди. Майор Штемпель эса оз сонли одамлари билан шаҳар аркига жойлашди. У билан биргаликда шаҳарнинг яҳудийлари ва рус савдогарлари, шунингдек, сайёҳ ва географ, рассом, рус жосуси Василий Верешчагин ҳам мудофаага ёрдамлашди (Верешчагин В.В. На войнах в Азии и Европе, 1898. 408-б.).

    2 июнь куни аскарлар шаҳар дарвозаларидан кириб аркни ўраб олди. Ҳужум натижасида 20 нафар рус пиёда аскари ва икки офицер ўлдирилди. Жанглар 8 июнгача давом этди. Ҳар қанча уринишмасин, шаҳар арки мустаҳкамлиги учун уни қўлга киритишнинг имкони бўлмади. 7 июнь куни Кауфман шаҳарга ёрдамга келаётганини айтиб, хабар йўллади. 8 июнь куни эса етиб келди. Бу пайтда амирлик қўшинлари шаҳарни тарк этиб улгурган эди. Қолганлари эса аркдагилар томонидан ҳужумга учради. Шаҳарга етиб келган Кауфман жазо тариқасида шаҳарнинг рамзи бўлган бозорни ёқиб юборди. Яна қанча одамни ўлдиргани ҳақида маълумотлар етиб келмаган.

    Самарқанднинг вақтинчалик оккупация қилиниши

    1868 йил 23 июнь куни 1866 йилдан буён давом этган жанглардан сўнг Бухоро амирлиги ва Россия империяси ўртасида Кауфман ва Бухоро элчиси Мусабек томонидан тинчлик шартномаси имзоланди. Шартномага мувофиқ, Россия қўшинлари томонидан 1868 йилгача эгалланган Бухоро амирлиги ҳудудлари Жиззах, Ўратепа, Хўжанд шаҳарлари Россия империяси таркибида экани тан олинди. Шунингдек, уруш харажатларини қоплаш учун Бухоро амирлигига 125 минг тилла (500 минг рубль) миқдорида контрибуция тўлаш мажбурияти юкланди.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Контрибуция кафолати сифатида Самарқанд беклиги Каттақўрғонгача ва у билан биргаликда Россияга вақтинчалик берилди. Кейинчалик Самарқандни қайтариб олиш мумкинлиги белгиланди. Рус савдогарлари амирлик ҳудудида эркин ҳаракатланиш, савдо агентликлари очиш ҳуқуқини қўлга киритди. Россия товарларига 2,5 фоиз миқдорида бож белгиланди. Аммо шартнома 1873 йилгача, яъни янги шартнома имзолангунгача император Александр II тарафидан ратификация қилинмади. 1868 йили руслар томонидан эгалланган Бухоро амирлиги ҳудудларида маркази Самарқанд бўлган Зарафшон округи ташкил этилди. Аслида, русларнинг Самарқандни қайтариб бериш нияти йўқ эди.

    Самарқанднинг эгалланиши император томонидан буюк иш деб эътироф этилди. Бухоро масаласи ҳали тўлиқ ҳал этилмагани учун ҳам император уни ратификация қилишга шошилмади (Саидқулов Т.С. Самарканд во второй половине XIX — начале ХХ веков, 1970, 256-б.). Шу билан бирга амир ҳам Миёнқол ва Самарқанддек бой ҳудудлардан ажралишни истамас эди. Шунинг учун Бухоро амири 1869 йилнинг ноябрь ойида амирнинг ўғли Саид Абдулфаттоҳ, қайниси Абдулқосим ва мунший Аҳмад Дониш бошчилигида элчи юбориб, Самарқанд ва Миёнқол водийсини Бухоро амирлигига қайтаришни сўрайди.

    Абрамовнинг Зарафшоннинг юқори оқимларида разведка ишларини олиб боргани марказга етиб борганда Самарқанд Бухорога қайтарилиши мумкинлигини, шунингдек, аҳоли норозилиги чиқишининг олдини олиш учун бу ишдан тийилишга чақиради. 1868—1873 йиллар давомида Самарқанд руслар томонидан бошқарилган бўлишига қарамасдан аҳолининг ижтимоий-иқтисодий аҳволи яхшиланиши учун ҳеч нарса қилинмаган. Фақатгина 1870 йилдан бошлаб шаҳарнинг ғарбий қисмида Европача Самарқанд қурилиши бошланди.

    1873 йил 28 сентябрь куни Бухоро амири Музаффариддин томонидан Шаҳрисабзда ва Кауфман томонидан 17 октябрда Тошкентда имзоланган шартнома Самарқанд ва Зарафшон округини Россиянинг ажралмас қисми деб эътироф этди ва расман Бухоро амирлиги ҳам Россия империясининг протекторати деб эълон қилинди. Ушбу шартнома тарихда Шаҳрисабз битими деб ном қолдирди. Шу тариқа Самарқанд тарихида янги давр бошланди.

    Хулоса ўрнида

    Самарқанд ўз тарихида уч муҳим босқични босиб ўтган дейиш мумкин. Мўғуллар босқинигача бўлган қадимги давр, Амир Темур ва ундан кейинги давр ҳамда Россия империяси таркибига кирганидан кейинги давр. Шаҳар бир неча бор бузилиб қайта қурилган. Асосий катта қурилишлар темурийлар даврида амалга оширилган. Ундан кейин ҳам Бухоро хонлиги ва амирлиги даврида кўплаб қурилиш ишлари амалга оширилган.

    Россия таркибига қўшиб олингандан кейин эса шаҳарнинг ўрта аср архитектураси жиддий йўқотишга учради. Кўплаб саройлар, беклар саройлари, карвонсаройлар бузиб ташланди. Жумладан, Бухоро амирларининг тахт ўтириш маросимлари ўтказиладиган Амир Темурнинг Кўксарой саройи ҳам рус босқинидан кейин бузиб ташланган. Уларнинг ўрнига асосан рус услубидаги бинолар қад ростлаган. Бир қанча насроний черковлари ҳам шу даврда қурилган. Шаҳардаги ҳозирда Университет хиёбони деб номланадиган хиёбон шаҳарнинг эски ва янги қисмини ажратиб турган.

    Жаҳонгир Остонов тайёрлади.

    04.05.2020, 21:07   Изоҳ (0)   55334
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Видео: Бухорода ИИБ ходими дарёга чўкаётган аёлни қутқариб қолди

    04.05.2020, 19:51

    Тошкент шаҳрида 23 нафар бемор COVID-19’дан тузалди. Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 1364 нафарга етди

    04.05.2020, 19:07

    Карантиндан кейин Ўзбекистон иқтисодиётининг тикланишига қанча вақт кетиши мумкинлиги маълум қилинди

    04.05.2020, 18:53

    Шавкат Мирзиёев ва Сўронбой Жээнбеков коронавирусга қарши курашдаги ҳамкорлик ва Сардобадаги фавқулодда вазиятни муҳокама қилди

    04.05.2020, 18:12

    Сардобадаги фалокатда Миллий гвардия ходими ҳалок бўлди. Яна бири бедарак йўқолган

    04.05.2020, 17:46

    Бош прокуратурада Сирдарёдаги тошқин оқибатларини бартараф этиш бўйича махсус штаб иш бошлади

    04.05.2020, 17:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар



    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда дарахт босиб қолган фуқаро вафот этди

    Ўзбекистон | 24 май, 23:21

    Суперлига. “Бухоро” меҳмонда “Сўғдиёна” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 24 май, 23:08

    Тошкент ва Андижондаги ошхона ҳамда хонадонда ёнғин содир бўлди (видео)

    Ўзбекистон | 24 май, 22:40

    Наманган ҳокими 100 йиллиги нишонланаётган мактабдаги “Сўнгги қўнғироқ” тадбирида иштирок этди

    Ўзбекистон | 24 май, 22:00

    Қуёшдан ҳимояловчи кремлардан фойдаланишда тез-тез учрайдиган хатолик аниқланди

    Лайфстайл | 24 май, 21:40

    Самарқанд 2025 йили Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади

    Ўзбекистон | 24 май, 21:25

    Суперлига. “Нефтчи” ўз майдонида бир киши кам бўлиб қолган “Шўртан”ни тор-мор этди

    Спорт | 24 май, 21:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.