Ўзбекистонда 1 май соат 15:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 29 кишига кўпайиб, 2075 нафарга етди, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Аввалроқ1 май соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 2046 нафарни ташкил этаётгани маълум қилинган эди.
Ўзбекистонда 15 мартдан буён коронавирусга чалинган беморларнинг тўққиз нафари вафот этди, 1175 нафари эса соғайган.
Қайд этиш жоиз, 28 апрелдан буён соғайганлар сони айни вақтда касалликдан даволанаётганлар сонидан кўп бўлиб турибди.
Изоҳ (0)