Президент Шавкат Мирзиёев 1 май куни воқеа жойига зудлик билан вертолётда етиб борди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканали соат 13:00 даги янгиликлар дастурида маълум қилди.
«Тафсилотлар билан дастурларимиз давомида таништириб борамиз. Аҳолимиз саросимага тушиши учун асослар йўқлигини маълум қиламиз», — дейилади лавҳада.
1 май куни соат 05:55 да Сардоба сув омбори тўғонининг 6-пикетида бузилиш юз бериб, тошқин юзага келган эди. Аввалроқ воқеа жойига бош вазир Абдулла Арипов етиб боргани, 11,5 мингдан зиёд аҳоли хавфсиз жойга кўчирилгани, яна тўртта маҳалла эвакуация арафасида экани маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)