Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омбори дамбасида 1 май куни тонгда бузилиш юз бериб, сув тошиб чиқди. Ҳодиса жойида ФВВ ва бошқа тегишли ташкилотлар томонидан тезкор чора-тадбирлар кўрилмоқда. Хусусан, сув омбори яқинидаги қишлоқлар аҳолиси эвакуация қилинмоқда.
Аввал хабар берилганидек, Президент Шавкат Мирзиёев зудлик билан Сирдарё вилояти Сардоба туманига етиб келди. «Вазият тўлиқ назоратга олинган, саросимага тушишга асос йўқ», — дейилади Президент матбуот хизмати ахборотида.
Давлат раҳбари матбуот хизмати томонидан эълон қилинган фотосуратларда Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов, бош вазир Абдулла Арипов, бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев, Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев ҳодиса жойида бўлиб турганини кўриш мумкин.
Президент вертолёти қўнган жойнинг ўзида маҳаллий жамоатчилик вакиллари билан учрашиб, суҳбатлашган.
Изоҳ (0)