Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Россияда ўтган бир сутка ичида коронавирус билан хасталанган 101 киши вафот этди. Мамлакатда касалликдан вафот этганларнинг умумий сони 1073 кишига етди. Бу ҳақда Касалликка қарши кураш бўйича тезкор штаб хабар берди.

Фото: «Москва»

Фото: «Москва»

Россияда қайд этилган ўлимларнинг учдан икки қисми ёки 611 таси Москва шаҳрига тўғри келади. Ундан кейинги ўринларни Москва вилояти 93 та, Санкт-Петербург 29 та ўлим ҳолати билан эгаллаб турибди. Шунингдек, Краснодар ўлкасида ва Ингушетияда 20 нафардан қурбон қайд этилган. Қолган ҳудудлардаги қубонлар сони 20 нафардан камроқ.

Сўнгги бир суткада Россияда 7099 кишида коронавирус аниқланган. Мамлакатда касалланганларнинг умумий сони эса 106 498 кишига етган. Касалликдан тузалганлар сони эса 11 619 кишига етган.

Ўтган суткада қайд этилган янги ҳолатларнинг 3093 таси Москвада, 793 таси Москва вилоятида, 336 таси Санкт-Петербургда, 158 таси Доғистонда, 150 таси Нижегород вилоятида, 101 таси Мурманск вилоятида аниқланган. Қолган ҳудудларда аниқланган ҳолатларнинг сони 100 тадан камроқни ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин коронавирус сабаб эълон қилинган ишланмайдиган кунларни 30 апрелдан кейин яна узайтириш тўғрисидаги фармонни имзолаган. Унга кўра, Россияда ишланмайдиган кунлар 11 майгача чўзилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар