«Келажакка қайтиб» трилогиясидаги икки автомобиль аукционга қўйилди. Бу ҳақда Bring a Trailer аукцион уйининг сайтида айтилади.
Лотлар орасида DeLorean DMC-12 спорт купеси ва Toyota Xtra Cab SR5 пикапи пайдо бўлган. Биринчи автомобиль 1981 йилда, иккинчиси эса 1985 йилда ишлаб чиқарилган.
Купе 5 босқичли механик узатмалар қутисига эга. У 6920 километр йўл босган. Қора Toyota пикапида фильмда Марти МакФлай юрган.
Бундан ташқари DeLorean харидори учадиган скейтборд, автоматик боғланадиган кроссовка ҳамда 2015 йилдаги «келажак газетаси»ни ҳам қўлга киритади.
Toyota Xtra Cab’га эса Марти МакФлайнинг ҳайдовчилик гувоҳномаси, 1980 йилги скейтборд ва эски видеокамера қўшиб берилади.
Изоҳ (0)