Интернетда янгиланган G30 сериясидаги BMW 5-Series седанининг суратлари пайдо бўлди. Автомобилнинг ташқи кўриниши тақдимотга қадар ошкор этилди, деб ёзади «Korrespondent.net».
Суратлардан автомобилнинг янгиланган версияси ташқи кўриниши кўп ҳам ўзгармаганини сезиш мумкин.
М-пакетли BMW 530 e G30 гибридининг олд бампери ёруғлик диоди элементларисиз ишланган. Бундан ташқари, радиатор панжараси ўртада, бир-бирига яқин жойлашган.
Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, BMW 5-Series’нинг 400 от кучига эга 545 e гибрид версияси пайдо бўлади. Янгиланган автомобилнинг тақдимоти май ойида ўтказилади, сотиш эса 2020 йилнинг охирида бошланади.
Изоҳ (0)