• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Давлат солиқ қўмитаси ҳомийлар пандемия даврида қандай имтиёзларга эга бўлганини тушунтириб берди

    Ўзбекистон Президенти 27 апрель, душанба куни, «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонни имзолаган эди. Фармонга кўра, ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтожлар рўйхатига киритилган жисмоний шахсларга беғараз бериладиган пул маблағлари ва товарлар (хизматлар) фойда солиғини ҳисоблашда чегириладиган харажатлар сифатида қаралади (15 фоиз), ҚҚСдан озод этилади (15 фоиз) ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ солиш объектига киритилмайди (4 фоиз). Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати бу қандай ишлашини тушунтириб берди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    1-мисол. Корхона томонидан фармонда кўрсатилган хайрия жамғармалари ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг рўйхатига киритилган жисмоний шахсларга 100 миллион сўмлик маблағ ўтказилди ёки озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

    Бунда, корхона фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда харажатларини 100 сўмга оширади. Натижада корхона томонидан тўланадиган фойда солиғи (100х0,15 фоиз) 15 миллион сўмга камаяди.

    2-мисол. Корхона томонидан ишлаб чиқарилган 500 миллион сўмлик ун маҳсулотлари «Саховат ва кўмак» фондига беғараз берилди. Ушбу фондга берилган маҳсулотларга қўшилган қиймат солиғи солинмайди. Натижада корхона ҚҚС бўйича (500х0,15 фоиз) 75 миллион сўм имтиёзга эга бўлади.

    3-мисол. Корхона томонидан ишлаб чиқарилган 30 миллион сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари «Маҳалла» хайрия жамоат фондига беғараз берилди. Ушбу фондга йўналтирилган 30 миллион сўмлик маҳсулотларга айланмадан олинадиган солиқ солинмайди. Натижада корхона айланмадан олинадиган солиқни тўлашда (30х0,4 фоиз) 1,2 миллион сўм имтиёзга эга бўлади.

    Тадбиркорлар учун енгиллик

    ПФ-5978-сонли фармон билан пандемия фаолиятига салбий таъсир қилган микрофирма, кичик корхона ва якка тартибдаги тадбиркорларга 2020 йил 1 октябргача айрим солиқларни фоизсиз кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) ҳуқуқи тақдим этилган эди.

    Янги фармон билан фоизсиз кечиктиришни (бўлиб-бўлиб тўлаш) тақдим этиш муддати 2020 йил 31 декабргача узайтирилди.

    Бунда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) берилган ва келгусида тўланадиган солиқ суммаларини тўлаш бўйича муддатни мустақил равишда белгилашга ҳақли, бироқ муддат икки йилдан ошмаслиги лозим.

    Бундан ташқари, лизинг корхоналари томонидан ҳисобланган ва кечиктирилган лизинг бўйича фоиз даромадлари суммаси, фойда солиғини ҳисоблашда кечиктириш берилган даврдаги жами даромад таркибига киритилмайди.

    Агар лизинг компанияси кимгадир 1 октябргача лизинг бўйича тўловларни кечиктириш имконини берган бўлса, у ҳолда ушбу кечиктириш даврида лизинг компаниясидан фоизлар бўйича фойда солиғи олинмайди.

    Жисмоний шахслар учун имтиёзлар

    Фармонга кўра, жисмоний шахсларнинг Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, «Саховат ва кўмак» жамғармаси, «Ўзбекистон Меҳр-шавқат ва саломатлик» жамоат фонди, юридик ва жисмоний шахслардан беғараз ёрдам сифатида олган даромадлари, агар улар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан шакллантириладиган ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган жисмоний шахслар рўйхатига киритилган бўса, жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайди.

    4-мисол. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг рўйхатига киритилган, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқарога «Саховат ва кўмак» жамғармасидан моддий ёрдам сифатида 1 миллион сўм маблағ ёки озиқ-овқат берилган. Фуқароларнинг моддий ёрдам тарзида олган даромадларига даромад солиғи ҳисобланмаслиги сабабли ушбу 1 миллион сўм даромаддан фуқаролар 120 минг сўм миқдорида имтиёзга эга бўлади.

    Фармон билан 2020 йилда ходимга тўланадиган, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилмайдиган моддий ёрдам суммаси меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 4,22 бараваридан 7,5-бараваригача оширилди.

    5-мисол. Корхона ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган ходимларига пандемия сабабли 2,2 миллион сўмдан моддий ёрдам берди. Бунда, ҳар бир ходимнинг моддий ёрдам суммаси бўйича солиққа тортилмайдиган даромадлари 2,2 миллион сўмга кўпаяди ва даромад солиғидан 267 минг сўм имтиёзга эга бўлади.

    Жисмоний шахсларга турар жойларни жисмоний шахсларга ва нотурар жойларини коронавирус пандемияси даврида фаолиятини тўхтатган тадбиркорларга ижарага беришдан олган даромадлари бўйича даромад солиғини фоизсиз кечиктириб тўлаш ҳуқуқи берилди.

    Бунда, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича тўланиши кечиктирилган сумма 2021 йил 1 апрелга қадар тенг улушларда тўланиши лозим.

    29.04.2020, 21:27   Изоҳ (0)   21046
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қонунчилик палатаси депутатлари прописка тизимини ислоҳ қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади

    29.04.2020, 21:05

    Яна 30 нафар бемор коронавирусдан тузалди. Ўзбекистонда COVID-19’дан тузалганлар сони 1096 нафарга етди

    29.04.2020, 20:54

    Давлат тест маркази 2020 йилги ОТМга кириш тест топшириқлари соддалаштирилишини маълум қилди

    29.04.2020, 20:26

    «Ўзгидромет» 30 апрель куни қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди

    29.04.2020, 20:04

    Ўзбекистонликларга муайян вақтларда шахсий автомобилларида ҳаракатланишга рухсат берилди

    29.04.2020, 20:04

    Тошкент вилояти ҳокимлиги Янгийўлда ноқонуний иморатларнинг бузилишига муносабат билдирди

    29.04.2020, 19:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Лос-Анжелесда номаълум эркак одамларга қарата ўқ узди

    Дунё | 5 август, 23:55

    Самарқанд вилоятининг учта туманига янги ҳокимлар тайинланди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:48

    Нетаньяху Трамп ва Путин ўртасидаги кескинликни юмшатиш учун воситачилик қилмоқда — ОАВ 

    Дунё | 5 август, 23:45

    Тошкентда 21 кунда фуқаролардан 1715 та тиғли қурол мусодара қилинди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:35

    Норвегияда 75 минг йиллик ҳайвон қолдиқлари топилди

    Дунё | 5 август, 23:25

    Дональд Трамп психикасида когнитив муаммолар бор — The Guardian

    Дунё | 5 август, 23:15

     Кўкдала туманида яна заправка портлади

    Ўзбекистон | 5 август, 23:12

    Қирғизистон иқтисодий ўсиш бўйича Марказий Осиёда етакчига айланди

    Иқтисодиёт | 5 август, 23:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.