• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Бир неча йил олдин дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири бўлган, ҳозир эса ҳеч кимга керак бўлмай қолган Алексис Санчес ҳақида

    Европада Алексис Санчес номи 2011 йили «Удинезе«дан «Барселона»га 26 миллион евро эвазига кўчиб ўтганидан кейин машҳур бўлиб кетади. Каталония клуби Алексисни катта ниятлар билан сотиб олганди, боиси чилилик футболчи Италия А Сериясида ажойиб мавсумни ўтказганди. 31 учрашувда 12 та гол ва 7 ассист.

    Фото: «Барселона»

    Фото: «Барселона»

    Испаниядаги фаолияти ҳам ёмон бошламади. Дастлабки учта ўйиндан сўнг Санчес бирйўла икки совринни (Испания ва Европа Суперкубоги) қўлга киритишга муваффақ бўлади. Бундан ташқари Ла Лиганинг биринчи турида «Вильярреал« дарвозасини ишғол этади. Бироқ чемпионатдаги дебютидан бир ҳафта ўтгач, жароҳат олади ва 2 ой муддатга сафдан чиқади. Бундан Санчес ўзини йўқотиб қўймади ва аксинча футболга бўлган чанқоғи яна-да ортади. Ноябрь ойининг ўрталарига келиб, Санчес юқори спорт формасини тиклаб олади ва Испаниядаги биринчи мавсумида ўз ҳисобига 15 та гол ва 11 та ассист ёздириб қўяди. Санчес 2012/13 йилги мавсумни унчалик ҳам ёрқин ўтказмайди, барча турнирларда 11 та голни ўз номига расмийлаштириб қўйди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    2013/14 йилги мавсум олдидан эса узоқ кутилган трансфер — Неймар «Сантос»дан олиб келинади. Кўпчилик томонидан Санчеснинг кучли рақобат туфайли заҳирида ўтириб қолиши тахмин қилинганди. Бироқ ҳаммаси аксинча бўлди. Санчес ўзининг нафақат «Барселона»даги, балки фаолиятидаги энг яхши мавсумларидан бирин ўтказди. У барча мусобақаларда 21 та гол урди (ўша мавсумда клубнинг иккинчи тўпурари бўлди) ва 14 та голга ҳаммуаллифлик қилди. У ҳатто Жанубий Америка соҳилларида ҳам бу даражада яхши ўйнамаган бўлса керак.

    Фото: «Барселона»

    Фото: «Барселона»

    Санчес Бразилияда ўтказилган 2014 йилги Жаҳон Чемпионатига 4 йил аввал ЖАРда бўлгани каби оддий ўйинчи эмас, балки асосий юлдузлардан бири сифатида боради. Чили терма жамоаси Испания, Нидерландия ва Австралия билан бир гуруҳдан ўрин олиб, анчагина жиддий рақибларга рўбарў келганига қарамай, плей-офф масаласини муддатдан олдин нақд қилиб қўяди.

    Плей-оффдаги баҳсда мезбон Бразилия пенальтилар сериясидагина Чилини таслим қилишга муваффақ бўлади. Алексис эса турнирда иккита гол уриб, қайсидир маънода ўзига билдирилган ишончни оқлайди.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    Мундиал тугаши биланоқ Санчес «Барселона»ни тарк этишга қарор қилади. Бу эса комфорт зонасини тарк этиш дегани эди.

    Санчеснинг ўзи каталон клубидан кетишини шундай изоҳлаганди:

    «Менга янги лойиҳа ва янги тажриба керак эди. «Барса»да ҳужумкор ўйинчиларнинг кўплигини ҳисобга олиб, тўғри қарор қабул қилганимга ишонаман».

    Санчеснинг «Барселона»даги собиқ жамоадоши Дани Алвес унинг кетиши тўғрисида қуйидаги сўзларни айтганди:

    «У жамоанинг фалсафасини тушуна олмади. Ким буни қила олса, жамоада қолади. Санчес бошқа клубнинг етакчиси бўлишга қарор қилди».

    Санчеснинг «Барселона«даги фаолиятига назар солинса, у шунчаки «яхшилардан бири» бўлишдан зерикди ва «энг яхшиси» бўлишни истади. У ўзи учун тўғри клуб ва мураббий танлаши керак эди. Ва бу қайсидир маънода муваффақиятсиз кечмади.

    Фото: Daily Mail

    Фото: Daily Mail

    2014 йилнинг июль ойида Лондоннинг «Арсенал» клуби Санчесни 35 миллион еврога харид қилганини эълон қилди. Унинг «канонирлар» сафига ўтишида Арсен Венгернинг шахсан ўзи муҳим рол ўйнаган. Ўз одатига кўра, Санчес бу ерда ҳам келиши билан совринга эга чиқди (Англия Суперкубоги). Кейинчалик эса худди анчадан бери АПЛда ўйнаб келаётгандек, уни «бўлаклар»га бўлиб ташлашни бошлади. У «Арсенал» ва Англия футболига жуда мос тушганди. Ҳеч қандай жароҳатларсиз ўтказган илк мавсумида Санчес 2 та соврин, 16 та гол ва 8 та ассист қайд этди ва мухлислар эътирофига кўра мавсумнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.

    2015/16 йилги мавсумда ҳам Санчес порлашда давом этди ва жамоаси билан турнир жадвалида Ранерининг эртакнамо «Лестер»идан кейин иккинчи ўринни эгаллади. Бу натижада Санчеснинг ҳиссаси беқиёс эди, у ўз ҳисобига 13 та голни расмийлаштириб қўйди. Бироқ ҳамон «Арсенал» учун Чемпионлар Лигасининг 1/8 финали забт этилмаётганди. Афсуски, 2016 йилда ҳам ҳеч нарса ўзгармади. «Тўпчилар» Санчеснинг собиқ жамоаси «Барселона»га тўқнаш келди ва икки ўйинга кўра 1:5 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Арсенал»да ўйнаб юрган вақтлари Чили терма жамоаси билан икки (2015, 2016 йилларда) бора Америка Кубогида ғалаба қозонди ва термасининг энг яхши тўпурарига айланди. Премьер Лиганинг кейинги мавсумида ҳам Алексис 24 та гол ва 11 та голга ҳаммуаллифлик қилиб, Робин ван Персининг рекордини янгилайди. «Арсенал» яна бир бор Англия Кубогига эга чиқади, Санчес эса клубнинг мавсумдаги энг яхши футболчиси деб топилади.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    Қуйидаги ўзига хос белгилар билан тузилган харитада Санчеснинг зарблари ифода этилган, яшил рангдаги нуқталар —киритилган голлар. У 38 та ўйинда рақиблар дарвозаси томон 136 маротаба зарба йўллашга муваффақ бўлганди. Шулардан 24 таси эса голга айланган. Бу ҳар 5 ҳамда 6-зарба дарвозадан жой олди дегани эди.

    Оч яшил рангдаги зарбалар гол билан якунланганини англатади

    Оч яшил рангдаги зарбалар гол билан якунланганини англатади

    Таққослаш учун буниси Эден Азарнинг харитасига назар ташлаш мумкин. У ҳам ўша мавсумда Санчес каби жуда яхши ҳаракат қилганди.

    Оч яшил рангдаги зарбалар гол билан якунланганликни билдиради

    Оч яшил рангдаги зарбалар гол билан якунланганликни билдиради

    Мисол учун, Агуэронинг ҳар 8-зарбаси голга айланган бўлса, Ибраҳимовичнинг ўртача ҳар 7-зарбасидан кейин тўп рақиб дарвозасидан жой оларди. Санчес тўпурарлик пойгасида эса фақатгина Лукаку (25 гол) ва Кейнга (29 гол) имкониятни бой берди. Асосан қанотларда ҳаракатланувчи футболчи учун бу ёмон натижа эмасди.

    Санчес «Арсенал» учун бор имкониятларини сарфлади. Бироқ жамоа бунга муносиб жавоб бера олмади. Жамоа ўтган мавсумдаги иккинчи ўрнини сақлаб қола олмайди ва Европа Лигаси йўлланмасинигина берадиган бешинчи ўринга тушиб кетади.

    Ўшанда матбуотда Санчеснинг «Манчестер Сити»га ўтиши ҳақида маълумотлар пайдо бўла бошлаганди. Ҳатто томонлар шартноманинг барча деталларигача келишиб олишгани ҳам таъкидланганди. Бироқ охирги вазиятларда «Арсенал»нинг битимга Раҳим Стерлингни қўшиш талаби қўйилгани учун трансфер амалга ошмай қолганди.

    Фото: Daily Mail

    Фото: Daily Mail

    2017/18 йилги мавсумни Санчес Конфедерациялар Кубогида олган жароҳати билан бошлади. Дарвоқе, ўша йили Чили мусобақанинг финалигача етиб бориб, Германия термасидан аламли мағлубиятга учраганди.

    «Арсенал» сафида Европа Лигасида тўп тепар экан, у худди мажбурлигидан ўйнаётгандек таассурот уйғотарди. АПЛда ҳам аввалги Санчес топиб бўлмасди. 2018 йилда у Гвардиола қучоқ очиб кутаётган ва бир талай совринларга эга чиқиши мумкин бўлган «Сити»га эмас, балки кўпроқ маош кафолатланган Жозе Моуриньонинг «Юнайтед»ига ўтади. «Манчестер Юнайтед»да ўтказган бир ярим йилида Санчес 45 та ўйин ўтказиб, бор-йўғи 5 та гол урди (битта голга 877 дақиқа тўғри келди). «Арсенал»да ўтказган энг яхши йилларида у ҳар икки-уч ўйинда шунча гол урарди.

    Қуйида унинг «қизил иблислар» сафидаги илк тўлиқ мавсумидаги (20 та ўйин) кўрсаткичи.

    Атиги битта гол

    Атиги битта гол

    Эҳтимол унинг янги клубга мослаша олмаганига сабаб, «Барселона» ва «Арсенал» каби ҳужумкор жамоаларда ўйнаганидир. Балки ҳаддан зиёд кўп ойлик маош олиши, ёки жароҳатлари ҳам сабаб бўлиши мумкин. Санчес айнан жароҳатлари сабаб қарийб тўрт ойни майдон ташқарисида ўтказишга мажбур бўлди.

    Алексис «Юнайтед»даги вақтлари ҳақида шундай дейди:

    «Жамоадошларимга ҳар доим ўйнашни исташим тўғрисида гапирардим. Агар менга кўпроқ ўйнаш имконияти берилганида, мен ўзимнинг энг яхши футболимни кўрсатган бўлардим».

    «Манчестер»да Алексис ҳафтасига 450 минг евро (ҳаммадан кўп) оларди, бироқ академия ўйинчиларидан ҳам ёмонроқ ўйнарди. Бундай ўйинчини захирада ушлаб туриш ва ундан нимадир кутишдан ҳеч қандай маъно йўқ эди. 2019 йилнинг ёзида эса «Интер», хусусан, Антонио Конте унга қизиқиш билдиради. Бироқ Милан клуби уни сотиб олишни эмас, балки «Юнайтед» унинг маошининг ярмини (175 минг евро) тўлаш шарти билан бир йил муддатга ижарага олади. Санчес 15 та гол урганидан сўнггина «Интер» уни сотиб олиш борасида музокараларни бошлашини маълум қилганди.

    Афсуски, музокаралар бошланадиганга ўхшамаяпти. Санчес А Серияда 15 та ўйин ўтказиб, атиги битта гол урди. «Интер»га ўтиш Санчес учун том маънодаги муваффақиятсизлик бўлди.

    Фото: Calciomercato

    Фото: Calciomercato

    Конте Санчес майдонга тушмаган ҳар бир учрашувдан сўнг деярли бир хил гапни қайтарарди:

    «Ўйинчиларнинг тайёрлигини кўрсам, албатта, уларни асосий таркибда майдонга тушираман. Мен жамоа манфаатлари учун ишлашим керак, алоҳида шахслар учун эмас».

    Манчестерликлар Санчеснинг жамоада қолишини истамаётгани яққол кўриниб турибди. Ҳали икки йиллик шартномаси бўлган футболчини бошқа клубга сотиш режалаштирмоқда. Инглиз нашрларинг ёзишича, 31 ёшли футболчига «Атлетико» ва «Вест Ҳэм» клублари қизиқиш билдирмоқда.

    Санчеснинг агенти мижозининг MLS’га бориш нияти йўқлиги ва ҳали Европада ўйнамоқчи эканини айтган бўлса-да, унга Дэвид Бекҳэмнинг «Интер Майами»си ҳам даъвогарлик қилмоқда. Санчес Мбаппе ёки Санчо даражасидаги ўйинни намойиш этган тақдирда ҳам бирор клубнинг уни сотиб олишига кафолат йўқ, бунинг устига у ҳозирги ўйини билан мақтана олмайди. Санчеснинг олдида икки йўл турибди: биринчиси камтарона молиявий шартларга рози бўлиб, футболдан завқланиш бўлса, иккинчиси, юқори маош билан захира ўриндиғида ўтиришда давом этишдир.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

    29.04.2020, 17:09   Изоҳ (0)   33019
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳабиб Нурмагомедов: Доғистонда шифохоналар тўлган, беморлар сони эса ортмоқда

    29.04.2020, 16:24

    Бахтиёр Ашурматов энг яхши футболчилардан иборат Ўзбекистон рамзий терма жамоасини тузди

    29.04.2020, 15:13

    Футбол оламида энг кўп нафратга дучор бўлган шахслар рейтинги тузилди

    29.04.2020, 14:34

    Пауло Дибаланинг тўртинчи таҳлилидан ҳам коронавирус топилди. Футболчи бир ойдан бери даволанмоқда

    29.04.2020, 13:00

    «Интер» собиқ бош мураббийи Эрон терма жамоасини бошқариши мумкин

    29.04.2020, 12:02

    Аргентинада коронавирус сабаб футбол мавсуми муддатидан аввал якунланди

    29.04.2020, 11:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин 25 йил олдин президент бўлишни хоҳламаганини айтди

    Дунё | 13 июл, 18:11

    Шимолий Корея Россияга 12 млн дан ортиқ снаряд етказиб берган — ОАВ

    Дунё | 13 июл, 17:50

    Британияда 60 га яқин депутат Фаластин давлатини дарҳол тан олишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 17:30

    Марғилонда 2,5 яшар болани босиб кетган Gentra ҳайдовчисига жиноят иши қўзғатилди

    Ўзбекистон | 13 июл, 17:12

    Трамп жорий этиши кутилаётган санкциялар Россия нефтига глобал эмбарго келтириб чиқариши мумкин

    Дунё | 13 июл, 16:40

    Исроил зарбаларидан бир кечада камида 29 нафар фаластинлик, жумладан, 6 нафар бола ҳалок бўлди 

    Дунё | 13 июл, 16:15

    Ўзбекистонда сунъий интеллект ёрдамида дори воситаларига бозор эҳтиёжлари ўрганилиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 13 июл, 15:55

    Германия Украинага ёрдам бериш учун Patriot ракеталари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

    Дунё | 13 июл, 15:20

    АҚШ Япония ва Австралиядан Хитой—Тайван ўртасидаги эҳтимолий урушда тутадиган позициясини очиқлашни талаб қилмоқда — FТ

    Дунё | 13 июл, 14:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.