«Қўқон-1912» клуби бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов талқинига кўра Ўзбекистоннинг барча даврлардаги рамзий терма жамоаси тузиб чиқилди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар қилмоқда.
Ашурматовнинг орзулар терма жамоаси қуйидагича кўриниш олди:
Дарвозабон: Павел Бугало.
Ҳимоячилар: Февзи Давлетов, Андрей Фёдоров, Даврон Файзиев, Виталий Денисов.
Ярим ҳимоячилар: Одил Аҳмедов, Жалолиддин Машарипов, Николай Ширшов, Миржалол Қосимов.
Ҳужумчилар: Жафар Ирисметов, Александр Гейнрих.
Бош мураббий: Вега да Сильва.
Маълумот учун, собиқ марказий ҳимоячи 1997—2008 йиллар давомида Ўзбекистон терма жамоасида 54 ўйин ўтказиб, битта голга муаллифлик қилган.
Мавзуга доир: Александр Гейнрих энг яхши футболчилардан иборат Ўзбекистон рамзий терма жамоасини тузди
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)