• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12357.09
    • RUB153.49
    • EUR14330.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Хитойлик тадқиқотчиларнинг коронавирусга қарши вакцинаси макака маймунларида муваффақиятли натижа берди

    Хабар қилинишича, Хитойнинг Sinovac Biotech компанияси мутахассислари яратган PiCoVacc коронавирусга қарши инактивацияланган вакцинаси макака маймунларида муваффақиятли натижа берди. Ҳозирда мазкур препаратни одамларда клиник синаш жараёнининг биринчи босқичи кетмоқда. Бу ҳақидаги мақолани олимлар BioRxiv илмий мақолалар платформасига жойлади. «Дарё» тадқиқот мазмуни ва хулосаларини таржима тариқасида тақдим этади. 

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Шартли номи purified inactivated SARS-CoV-2 virus vaccine candidate бўлган ва шу сабабли қисқартма тарзида PiCoVacc деб юритилаётган мазкур препарат макака маймунларида инфекциядан ҳимоя чораси сифатида яхши натижа берди ва ножўя таъсирларни ҳам келтириб чиқармади.

    Мақолада айтилишича, мутахассислар саккизта макакага 3 мг ва 6 мг кўринишидаги икки хил вакцина дозасини юборишган. Вакцина юборилгандан уч ҳафта ўтиб эса ушбу саккиз маймунга SARS-CoV-2 вируснинг енгил шакли юқтирилган. Кейинги кузатишлар эса олимларни хурсанд қилган. Чунки маймунлардан бирортасида COVID-19 инфекцион касаллиги ривожланмаган ва улар орасида инфекция тарқалиши ҳам содир бўлмаган.

    Каттароқ дозада, яъни 6 мг вакцина қабул қилган макакаларда вирусга қарши реакция нисбатан каттароқ самара берган: вакцина ингаляция қилинганидан кейин етти кун ўтиб қилинган таҳлилларда маймунларнинг на ўпкаси ва на оғиз бўшлиғида вирус намуналарини топишмаган. Уч мг дан, яъни камроқ дозада вакцина олган маймунларда эса инфекциянинг хиёл намоён бўлиши кузатилган ва у билан ҳам маймун организми қийинчиликсиз курашиб, бемалол енгиб ўтган. Назорат гуруҳида эса олимлар тўртта макакани ушлаб туришган ва уларга ҳеч қандай вакцина юбормасдан, SARS-CoV-2 инфекциясини юқтиришган. Уларнинг барча тана аъзоларида SARS-CoV-2 вируси РНК намунасининг юқори концентрацияси аниқланган ва пневмониянинг оғир шакли юзага келган.

    PiCoVacc борасидаги тадқиқот натижаларига бошқа олимлар томонидан билдирилган муносабатлар ичида уни маъқуллаганларни ва шубҳа остига олганларни учратиш мумкин. Хусусан, COVID-19 профилактикаси бўйича илмий иш олиб бораётган вирусолог олим Флорин Кремер бу вакцинанинг инактивация қилинган вакцина эканига урғу берган ҳолда унинг самара беришига умид билдирди. Хусусан, у «Бу – эски мактаб. Энг яхши жиҳати эса вакцина ишлаб чиқарувчиларнинг аксарияти, шу жумладан, аҳоли даромадлари ўртамиёнадан паст бўлган мамлакатларда ҳам уни ишлаб чиқара олади», деб айтди.

    Питцбург университетида ишловчи мутахассис, маймунларда турли вакцинация синовлари олиб борадиган тадқиқотчи Дуглас Рид эса синов учун олинган макака маймунлари сони жуда кам бўлганига урғу берди. Унинг айтишича, бу миқдор вакцина синовидек муҳим статистик натижалар учун қабул қилишга камлик қилади. Қолаверса, Рид келтирган энг асосий эътироз шундаки, SARS-CoV-2 вируси макака маймунларида одамлардагидек жиддий симптомларни келтириб чиқармайди. Шунга кўра, бу борада маймунда кузатилган самара одамда ҳам такрорланишига ишониш қийин  деган у.

    Мақолада Sinovac мутахассислари ўзи ҳам тан олиб айтишича, уларнинг коронавирусга қарши вакцина яратиш борасидаги ушбу модели балки энг яхши модель бўлмаслиги мумкин, лекин шунга қарамай, макакалар ўпкасида ҳеч қандай зарарланиш белгилари топилмагани уларни хурсанд қилди. Шунингдек, улар вируснинг турли мутациялари вакцина самарадорлигига нисбатан қандай бардошли бўлиши ҳақидаги саволни ўрганиб чиқди. Бунинг учун улар Хитой, Италия, Швейцария, Испания ҳамда Буюк Британиядаги беморлар орасида тарқалаётган COVID-19 эпидемияси инфекция штаммларининг каламуш, сичқон ва маймунлардаги антитаналари устидан тажриба қилиб кўрди. Аниқланишича, антитаналар вируснинг филогенетик дарахт бўйича кенг тарқалган ҳар қандай турини самарали тарзда нейтраллаган.

    Мақола сўнгида айтилишича, Sinovac лабораториясида мутахассислар ушбу вакцинанинг одам танасидаги синов жараёнларини ҳам аллақачон бошлаб юборди. Синовларнинг биринчи босқичида 144 нафар кўнгилли қатнашмоқда. Агар дастлабки синовлар кутилган самарани берса, иккинчи босқич синовлар май ойидаёқ старт олиши мумкин.

    ЖССТ берган маълумотларга қараганда, ҳозиргача коронавирусга қарши вакцинанинг олти хили одамларда синовдан ўтказиб кўрилди, яна 77 хил вакцина эса ҳали яратилиш босқичида турибди. Вакциналарнинг катта қисмини яратиш жараёнида ирсий муҳандислик соҳасига оид замонавий воситалар қўлланилмоқда ва фақат тўрт хил вакцина, шу жумладан, PiCoVacc вакцинаси инактивация технологиясига таянади холос. (Шунинг учун ҳам уни Флорин Крамер «Эски мактаб» деб атаган).

    28.04.2020, 09:36   Изоҳ (0)   101331
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Рамзан Қодиров Чеченистонда карантин чекловлари енгиллаштирилишини маълум қилди

    28.04.2020, 08:49

    Россияда кечаси вовуллаган итларга маъмурий жарима тайинланиши мумкин

    28.04.2020, 06:50

    Пекин Ким Чен Инни текшириш учун Хитойдан КХДРга шифокорлар юборилганини тасдиқламади

    28.04.2020, 06:19

    Ифторликни кутаётган бола, «уйда қолиш»ни истамаётган АҚШ, коронавирусдан қўрқмайдиган Швеция. 27 апрель суратлари

    27.04.2020, 23:56

    ЖССТ раҳбари коронавирус пандемияси ҳали бери тугамаслигидан огоҳлантирди

    27.04.2020, 23:31

    Бутун дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 3 миллиондан ошди

    27.04.2020, 23:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ Украинага 3000 дан ортиқ узоққа учадиган ракеталар беради — WSJ

    Дунё | 24 август, 23:21

    Шавкат Мирзиёев Зеленский ва Украина халқини Мустақиллик куни билан қутлади

    Ўзбекистон | 24 август, 22:56

    Исроил армияси Яман пойтахтига ҳужум қилди (видео) 

    Дунё | 24 август, 22:13

    Ўзбекистон элчихонаси Украинани мустақиллик куни билан табриклади

    Ўзбекистон | 24 август, 21:44

    Путин ядрочилар билан махфий йиғилиш ўтказди

    Дунё | 24 август, 21:10

    Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ ҳарбийлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини мукофотлади — рўйхат

    Ўзбекистон | 24 август, 20:20

    Ўзбекистонда 40 кунда фермер хўжаликлари 30,6 млрд сўмлик электр энергиясини талон-торож қилди

    Тошкент вилояти | 24 август, 20:12

    Шимолий Корея янги зенит ракеталарини синовдан ўтказди (фото)

    Дунё | 24 август, 18:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.