Хитойда ўтган бир сутка ичида коронавирус билан касалланиш бўйича 6 та ҳолат аниқланди, деб хабар бермоқда «РБК» Хитой Соғлиқни сақлаш миллий комиссияси маълумотларига таяниб.
Қайд этилишича аниқланган 6 ҳолатнинг 3 тасида вирус четдан юқтирилган, қолган 3 нафар бемор мамлакат шимоли-шарқидаги Хэйлунцзян провинциясида. Комиссия маълумотларига кўра, сўнгги суткада коронавирусдан бирорта ўлим ҳолати қайд этилмаган.
Вирус ўчоғи бўлган Хубэй провинциясида ҳам янги касалланиш ва ўлим ҳолати қайд этилмаган. Умумий ҳисобда эпидемия бошланганидан буён Хитойда 83 968 киши коронавирусга чалинди, 4 637 киши вафот этди, 78 374 нафари тузалди.
Аввалроқ Хитойда коронавирусга чалинганларнинг 93 фоиздан ортиғи тузалгани, Ухандаги касалхоналарда коронавирусга чалинган бирорта бемор қолмагани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)