• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12760.21
    • RUB160.08
    • EUR14704.87
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Суаресдан Салоҳгача. «Ливерпуль»нинг XXI асрдаги энг омадли трансферлари (фото)

    «Ливерпуль» клуби барча даврларнинг энг кучли клублари қаторида саналиб келинган ва табиийки, жамоада дунёнинг энг кучли футболчилари тўп сурган. Клуб академиясидан Стивен Жеррард каби етук футболчилар етишиб чиқишига қарамай, раҳбарият доимо трансфер бозорида фаол кураш олиб борган ва кўплаб муваффақиятли харидларни амалга оширган. Қуйида Мерсисайд клубининг XXI асрдаги энг омадли трансферлари ҳақида фикр юритилади.

    Пепе Рейна

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Узоқ йиллар мобайнида «Ливерпуль» дарвозасини муносиб ҳимоя қилган Пепе Рейна 2005 йилда Испаниянинг «Вильярреал» клубидан ўша даврлар учун жуда юқори бўлган нарх — 10 миллион евро эвазига АПЛга кўчиб ўтганди. Рейна мерсисайдликлар таркибида қарийб 400 та ўйин ўтказади, бироқ у жамоаси билан мақтанишга арзигулик ютуқларни қўлга кирита олмайди. Бу натижаларда испаниялик посбоннинг «ҳиссаси» унчалик катта бўлмаган, боиси у камдан кам вазиятларда хатога йўл қўярди. Бунга исбот тариқасида Рейнанинг уч мавсум давомида Премьер Лиганинг «Олтин қўлқоп» мукофотини қўлга киритганини мисол келтириш мумкин. Умуман олганда, Рейнани Жеррард ва Алонсо сингари клуб афсоналаридан бири деб аташ мумкин.

    Раҳим Стерлинг ва Филиппе Коутиньо

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Ливерпуль» таркибида мутлақо ўзгача ўйин намойиш этган икки футболчи — Стерлинг ва Коутиньога жамоа мухлисларининг меҳри бўлакча эди. Стерлингни қисман клуб тарбияланувчиси деб ҳисоблаш мумкин, у ёшлигида унчалик камтарона бўлмаган 700 минг евро харид қилинади ва клубнинг ёшлар жамоасида тўп тепади. Коутиньо эса «Интер»дан 13 миллион евро еврога сотиб олинганди. Уларни бирлаштириб турадиган жиҳат икки иқтидор эгасининг бошқа клубларга ўтишдаги трансфер суммаси. «Ливерпуль» англиялик вингернинг трансферидан («Манчестер Сити») 63 миллион евро даромад кўрган бўлса, бразилиялик хавбекнинг товон пули клуб ғазнасини қарийб 150 миллион еврога тўлдирди.

    Хавьер Маскерано

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Аргентиналикнинг футболчи 2007 йилда «Ливерпуль»га «Вест Ҳем»дан кўчиб ўтган. Унинг трансфер қиймати 22 миллион еврони ташкил қилган. Бироқ тўрт йилдан сўнг 20 миллион еврога «Барселона»га сотиб юборилади. Футбол тарихидаги энг яхши таянч ярим ҳимоячиларидан бири бўлган Маскерано атиги 4 мавсум давомида мерсисайдликлар билан бирга бўлади. Ўша йилларда бирорта ҳам соврин қўлга киритмаган бўлса-да, жамоа «олтин таркиб» дея эътироф этилар ва айнан Маскерона унинг мияси экани бот-бот таъкидланарди. Турли хил миш-мишларга кўра, Маскеранонинг Испанияга йўл олиши Торреснинг «Челси»га кетиб қолишига сабаб бўлган экан.

    Дирк Кёйт

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Нидерландия терма жамоаси собиқ ўйинчиси топ футболчи бўлмаслиги мумкин, аммо у юқори даражадаги ўйини ва меҳнатсеварлиги билан кўпчиликка ўрнак бўла оларди. У «Фейеноорд» клубидан бор-йўғи 18 миллион еврога сотиб олинганди. Кёйт Туманли Албионда 6 та ажойиб мавсумни ўтказди ва мухлисларнинг суюклисига айланди. Кёйт майдоннинг исталган нуқтасида ортиқча қийинчиликларсиз ҳаракатлана олиш қобилиятига эга эди. У ҳам ҳужумда ҳам ярим ҳимояда ва ҳимояда ҳам асқатарди. Зарурат бўлганида ҳатто дарвозани қўриқлаши мумкинлигига ҳам ҳеч кимда шубҳа бўлмаса керак.

    Фернандо Торрес

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Вақтида дунёнинг энг яхши ҳужумчилари орасида эътироф этилган Фернандо Торрес 2007 йилда Мадриднинг «Атлетико»сидан 38 миллионга сотиб олинади. Афсуски, футболчи «Ливерпуль»нинг энг яхши даврларида тўп сурмайди. Умуман олганда, жамоа ёмон ўйин намойиш этмаган, бироқ совринлар масаласида омади юришмаган. Жамоанинг энг яхши натижаси 2009/10 йилги мавсумдаги кумуш медаллар бўлган. Бу эса Торресдек иқтидорли ўйинчи учун жуда камлик қиларди. Бунинг устига Маскеранонинг жамоадан кетиши унинг ҳафсаласини пир қилади ва 2010 йилда «Челси»га ўтиб кетади. Шу билан Фернандонинг карьераси деярли якунланади. «Ливерпуль» эса унинг трансферидан 60 миллион евро даромад орттиради.

    Луис Суарес

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Шубҳасиз, Суареснинг трансфери клуб тарихидаги энг яхши битимлардан бири. Англиядаги фаолияти давомида Суарес нафақат сайёранинг энг яхши ҳужумчиларидан бирига айланди, балки мерсисайдликлар унинг трансферидан яхшигина пул ҳам ишлаб олишди. Форвард «Аякс»дан 27 миллион еврога сотиб олиниб, «Барса»га 82 миллион еврога пулланди. Ҳанузгача кўплаб мухлислар Торрес ва Суареснинг биргаликда ўйнашмаганидан афсусланади. Суареснинг бир ўзи ҳам яхши натижаларни қайд эта олди. У Англиядаги уч мавсумида 82 бор рақиблар дарвозасини ишғол этган.

    Виржил ван Дейк

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    2019 йилги «Олтин тўп» совринида иккинчи бўлган, позицияси бўйича эса дунёнинг энг яхшиларидан бири ван Дейкнинг трансфери «Ливерпуль» учун 85 миллион еврога тушади. Ўз навбатида бу уни дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айлантиради. Виржил майдонда ҳақиқий «йиртқич»га айланади. Уни доғда қолдириш эса ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди.

    Алиссон Бекер

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Ливерпуль»нинг яна бир энг омадли харидларидан бири Алиссон 2018- йилнинг ёзида 70 миллион евро эвазига жамоага келиб қўшилади. Тан олиш лозимки, у бундан кўпига ҳам лойиқдир. Унинг ишончли ўйини Клопп жамоасининг керакли очколарни қўлга киритишида муҳим аҳамият касб этади. Албатта, жамоанинг мудофаа чизиғи ҳам анча кучли. Бироқ Алиссон шунчаки ақл бовар қилмас «сейв»ларни амалга оширади. Агар у энг зўри бўлмаса, демак, шунчаки зўрлар орасида етакчи. Бразилиялик посбон бор-йўғи 27 ёшда ва унинг энг яхши ўйинлари ҳали олдинда.

    Хаби Алонсо

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Хаби Алонсо «қизиллар» сафида ажойиб беш мавсум ўтказган ва «Энфилд»нинг севимли футболчиларидан бирига айланган. 2004 йилда «Реал Соседад»дан 16 миллион еврога сотиб олинган Алонсо Рафа Бенитеснинг ўйин услубига жуда мос тушарди. Мерсисайдликлар сафида икки юздан ортиқ учрашувда майдонга тушиб, бир нечта муҳим совринларни, шу жумладан 2005 йилги Чемпионлар Лигасидаги ғалабага ўз ҳиссасини қўшади. У Жеррард билан майдонда шундай жуфтлик ярата олгандики, бу нафақат мухлисларнинг, балки рақиб жамоаларнинг ҳам эътиборига сазовор бўлганди. «Ливерпуль» ҳатто унинг трансферидан оз бўлса-да фойда кўрди. 2009 йилда «Реал» Алонсони 35 миллион еврога сотиб олди.

    Муҳаммад Салоҳ

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Ливерпуль»нинг амалдаги етакчиси, Transfermarkt’га кўра жамоанинг энг қиммат ўйинчиси Муҳаммад Салоҳ «қизиллар» сафига 42 миллион евро эвазига «Рома»дан келиб қўшилган. Салоҳ худди Месси «Барселона»да ёки Роналду «Реал»да бўлгани каби «Ливерпуль»нинг ажралмас бир қисмига айланишга улгурган. Мисрлик ҳужумчи жамоанинг энг яхши тўпурари ва Чемпионлар Лигаси финалидаги ғалаба голи муаллифи ҳисобланади. Салоҳ – тезкор ҳамда техникаси юқори бўлган ажойиб футболчи. Айнан унинг келиши «Ливерпуль» ўйинини ижобий томонга ўзгартирди.

    Юрген Клопп

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Гап Мерсисайд клуби ҳақида кетар экан жамоанинг ҳозирги бош мураббийи Юрген Клоппни ёдга олмаслик мантиқсизлик бўларди. Зеро, айнан хизматлари туфайли жамоа Чемпионлар Лигасида ғолибликка эришди ва коронавирус туфайли тўхтаб қолган жорий йилги Англия чемпионатида пешқадамлик қилмоқда. Очиғини айтганда, Клопп трансфер қилинмаган, германиялик мутахассис 2015 йилда жамоага эркин агент сифатида келган. Унинг бошқарувидаги биринчи мавсум «Ливерпуль» учун кўнгилдагидек ўтмайди. Жамоа Премьер Лигани саккизинчи ўринда якунлайди. Бундан ташқари, Европа Лигаси финалида ҳам имконият бой берилади. Бироқ маълум вақт ўтгач, ҳаммаси ўз изига тушади. Клопп «Ливерпуль» муваффақиятларининг асосий муаллифи ҳисобланади. Тўғри, баъзи вазиятларда жамоага омад кулиб боқди, бироқ унинг қанчалик кучли эканини пайқаш учун мутахассис бўлиш шарт эмас.

    Бошқа мақолалар:

    • «Мураббийни кийиниш хонасидаёқ ишдан бўшатиш мумкин» — «Барселона» ва «Реал»да тўп тепган, эндиликда мураббийга айланаётган Хавьер Савиола ҳикояси
    • «Ўзимиздан катта болаларни ютиб қўядиган бўлсак, ўйиндан сўнг калтак ейишимиз аниқ эди» — Луиш Нани болалиги, «Манчестер Юнайтед»га ўтиши ва ўғли ҳақида
    • «Барселона» ва «Челси» ўртасида талаш бўлиши кутилаётган, бразилиялик «кечиккан юлдуз» — Алекс Теллес ҳақида
    • Кубоги сохта пул ясаш учун ўғирлаб кетилган Англиядаги энг «кекса» футбол мусобақаси ҳақида
    • Инқироздан кейинги инқироз. Коронавирусдан сўнг футбол қандай бўлади?

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

    25.04.2020, 10:02   Изоҳ (0)   43101
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Расман: UFC 9 май куни мусобақа ўтказади. Унда Тони Фергюсон, Генри Сеҳудо ҳамда Дональд Серронелар жанг қилади

    25.04.2020, 06:12

    «Энергетик-БГУ» йирик ҳисобда ютқазди. Яхшибоев ва Умаров жамоаси кетма-кет уч ўйиндан буён мағлуб бўлмоқда

    25.04.2020, 00:09

    «Мураббийни кийиниш хонасидаёқ ишдан бўшатиш мумкин» — «Барселона» ва «Реал»да тўп тепган, эндиликда мураббийга айланаётган Хавьер Савиола ҳикояси

    24.04.2020, 23:44

    Адебайор хайрия қилмаётгани ҳақида: Нимани хоҳласам, шуни қиламан

    24.04.2020, 21:42

    2021 йилга қолдирилган футбол бўйича Европа Чемпионати «Евро—2020» номини сақлаб қолади

    24.04.2020, 20:19

    Вадим Абрамов Осиё Кубоги—2011, Австралия билан ўйиндаги 0:6, ўн йил аввалги Ўзбекистон термасининг ҳозиргиси билан фарқи ҳақида

    24.04.2020, 19:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Британия разведкасига илк бор аёл раҳбарлик қилади

    Дунё | 16 июн, 11:02

    Instagram: Малика Равшанова 90 минг долларлик автомобиль харид қилди, Шаҳло Зоирова ўқишни битирди, Паризода оиласида жудолик

    Шоу-бизнес | 16 июн, 10:58

    “Гўшт, сут, парранда гўшти ва тухум нархи барқарор бўлиши шарт” — Шавкат Мирзиёев  

    Ўзбекистон | 16 июн, 10:52

    Аббосбек Файзуллаев АПЛ клуби “шорт-листи”дан жой олди (фото)

    Спорт | 16 июн, 10:50

    Президент администрациясининг Назорат инспекцияси тугатилади 

    Ўзбекистон | 16 июн, 10:44

    Эронликлар пойтахтни оммавий тарк этмоқда (видео)

    Дунё | 16 июн, 10:43

    Ҳиндистонда кўприк қулаши оқибатида камида икки киши ҳалок бўлди

    Дунё | 16 июн, 10:15

    “Ўзи билиб жойини бўшатиб қўйсин” — Шавкат Мирзиёев суюлтирилган газ муаммоси бўйича раҳбарларга сўнгги огоҳлантириш берди

    Ўзбекистон | 16 июн, 10:15

    Кўзойнак танлашда эътибор қаратиш лозим бўлган 7 та жиҳат

    Лайфстайл | 16 июн, 10:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.