Беларусь чемпионатининг 6-турида «Энергетик-БГУ» 24 апрель, жума куни «Неман» майдонига сафар қилди.
Унда майдон эгалари йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди. 66-дақиқада Гегам Кадимян «Неман»ни олдинга олиб чиқди. Кейинчалик Павел Забелин иккита тўп киритган ҳолда ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.
Учрашувда ўзбекистонлик футболчилардан Жасур Яхшибоев тўлиқ ҳаракат қилган бўлса, Шаҳбоз Умаров 59-дақиқада майдонга тушди.
Шу тариқа «Энергетик-БГУ» кетма-кет учинчи ўйинда бирорта ҳам гол ура олмай мағлубиятга учради. Минскликлар 9 очко билан мусобақа жадвалининг 7-поғонасида бормоқда.
Беларусь Олий Лигаси
6-тур баҳси
24 апрель, жума
«Неман» — «Энергетик-БГУ» 3:0
Голлар: 1:0 – 66 Кадимян, 2:0 – 72 Забелин, 3:0 – 82 Забелин.«Неман»: Дудар, Василев, Слабашевич (Лешко, 66), Стойкович, Кантария, Якимов, Легчилин, Кадимян, Забелин, Яцкевич (Марушич, 46), Рассадкин.
«Энергетик-БГУ»: Садовский, Юдчиц (Гирс, 66), Сокол, Шкурдюк, Свирепа, Мавату, Носко, Яхшибоев, Тве, Мусаханян, Атеменг (Умаров, 59).
Огоҳлантиришлар: Мусаханян (22), Тве (29), Слабашевич (35), Атеменг (54).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)