Қирғизистонда ўтган бир сутка ичида коронавирус билан касалланиш бўйича яна 25 та ҳолат қайд этилди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб, «Kloop.kg» хабар берди.
Касалланиш бўйича сўнгги ҳолатлар қуйидаги ҳудудларда аниқланган:
- Норин вилояти — 9;
- Бишкек шаҳри — 6;
- Чуй вилояти — 4;
- Ўш шаҳри — 3;
- Ўш вилояти — 3 та.
Мамлакатда пандемия бошланганидан буён 8 киши COVID-19 қурбонига айланди, жами 322 киши даволанишга муваффақ бўлди. Ҳозирда стационарларда 326 бемор даволанмоқда, улардан 5 нафари жонлантириш бўлимида.
Коронавирусга чалинганларнинг 354 нафарини аёллар ташкил этаётган бўлса, 302 нафари — эркаклар. Беморларнинг 75 нафари — 15 ёшгача бўлган болалар. Бир ёшгача бўлган чақалоқлар орасида касалликка чалинганлар тўрт нафарга етган.
Ўзбекистонда 24 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 1778 кишига етди. Мамлакатда 15 мартдан буён коронавирусга чалинган беморларнинг етти нафари вафот этди, 561 нафари эса соғайиб, реабилитацияга олинган.
Изоҳ (0)