22 апрель, чоршанба куни, соат 21:45 ларда Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида Captiva ва велосипед иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси одам ўлими билан якунланган. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар бермоқда.
Мирзо Улуғбек номидаги МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4П-108А автомобиль йўлида 34 ёшли А.Ш. бошқарувидаги Captiva йўл четидан шу йўналишда кетаётган велосипед ҳайдовчисини туртиб юборган. Сўнгра А.Ш. руль бошқарувини йўқотиб, йўлнинг ўнг тарафидаги хонадоннинг деворига автомашинанинг олди қисми билан урилган.
ЙТҲ оқибатида оғир тан жароҳати олган Captiva йўловчиси 31 ёшли У.Т. туман шифохонасида вафот этган. Ушбу транспорт воситаси ҳайдовчиси А.Ш. ва велосипед ҳайдовчиси 2002 йилда туғилган И.Ж. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Эслатиб ўтамиз, 21 апрель куни Сурхондарёнинг Бойсун туманида ҳам одам ўлими билан якунланган ЙТҲ содир бўлган. Nexia ҳайдовчиси подачини қўйлари билан бирга уриб кетиши оқибатида подачи воқеа жойида вафот этган.
Изоҳ (0)