Сурхондарё вилояти Бойсун туманида 21 апрель куни соат 02:00 ларда Nexia автомобили подачини қўйлари билан бирга уриб кетди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди.
Ҳодиса «Темирдарвоза» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М39 автомобиль йўлининг 1334-километрида содир бўлган. Термиз—Тошкент йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётган Nexia ҳайдовчиси 23 ёшли С.П. ўзидан олдинроқда қўйларини ҳайдаб кетаётган 28 ёшли А.Қ.ни 21 бош қўй ва 10 бош қўзи билан бирга уриб юборган.
Пиёда А.Қ. оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.
Ушбу ҳолат юзасидан туман ИИБ ТБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Мазкур модда билан айбдор деб топилган шахс 10 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Изоҳ (0)