• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12760.21
    • RUB160.08
    • EUR14704.87
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Ҳаваскор ва проф боксдаги фарқ, илк гонорар, нохолис ҳакамлик ҳамда Олимпиада орзуси ҳақида Исроил Мадримов билан интервью

    Исроил Мадримов — ўзбек боксининг олтин авлоди вакили. У 1995 йил 16 февралда Хоразмда туғилган.

    Фото: Instagram/Исроил Мадримов

    Фото: Instagram/Исроил Мадримов

    Ҳаваскор боксда 2014 йил Жанубий Кореяда ўтказилган ёзги Осиё ўйинларида кумуш медал, 2018 йилги Индонезиядаги Осиё ўйинларида олтин медалга эга чиққан. Узбек Тигерс жамоаси сафида WСБ мусобақасида 5 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. 2018 йил 24 ноябрида профессионал боксдаги фаолиятини бошлаган. У биринчи жангида мексикалик Владимир Эрнандесни 6-раундда нокаутга учратган. Шундан сўнг Исроил яна 4 та жанг ўтказди ва уларнинг барчасида нокаут эвазига ғалабага эришди. Бу орада спортчи WBA Intercontinental камари соҳибига айланди. Дунёга машҳур промоутер Эдди Ҳирн яқин 10 йилликнинг энг яхши боксчиси бўлишга асосий даъвогар сифатида Мадримовни қайд этиб келмоқда.

    «Дарё» мухбири эса карантин вақтида ўзбекистонлик боксчи билан суҳбат қуришга муяссар бўлди.

    — Боксга кириб келиши, болалик йиллари ва ундаги орзулари ҳақида

    — Бешинчи синфда ўқиётган вақтимда спорт мактабига қабул қилинганман. Боксдаги илк сабоқларимни ўша ерда олганман. Даставвал менда спортчи бўлиш истаги унчалик кучли бўлмаган. Кейинчалик ютуқлар кетидан ютуқлар бўлавергач, янада катта марраларни забт этишни ният қила бошлаганман. Осиё ўйинларида Элшодбек Расулов ва бошқа боксчиларнинг ғалабаларини кўриб, уларга ҳавас қилиб жаҳон ареналарида ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишни ният қилганман.

    — Ўзига хос жанг услубингиз айниқса, сакраб бериладиган зарбалари рақибларини довдиратиб қўйиши ва бу маҳоратга қандай эришгани ҳақида

    — Албатта, ҳар бир спортчининг ўзига хос услуби бўлгани каби менда ҳам кўпроқ сакраб зарба бериш ва кутилмаганда ҳужум қилиш услуби яхши ривожланган. Шуни ҳисобга олиб, кўпроқ шундай ҳаракатларни бажаришга ва узоқ масофалардан зарба беришга интиламан. Ўйлашимча, бу мухлисларга ҳам ёқади. Табиийки, бундай услубларга кўп йиллик машғулотлар ва тинимсиз меҳнат орқали етилади.

    — Ўзбекистонлик боксчиларнинг сўнгги йиллардаги гегемонлиги ҳамда янги авлод ҳақида

    — Бугунги кунда бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси дунёда етакчилардан саналади ва биз бу натижани туширмасликка ҳаракат қилишимиз керак. Ҳозирда ёш авлод етишиб келмоқда, биз уларга кўпроқ эътибор қаратишимиз, мотивация бериб туришимиз ва машғулот жараёнларида ўз тажрибаларимиз билан ўртоқлашишимиз лозим. Умид қиламанки, улар ўзидан катта акаларига муносиб ўринбосар бўла олади.

    Фото: Instagram/Исроил Мадримов

    Фото: Instagram/Исроил Мадримов

    — Профессионал ва ҳаваскор бокснинг фарқи, ўзига қайси бири қулайлиги ҳақида

    — Ҳозиргача иккаласида имкониятимни синаб кўриш бахтига муяссар бўлдим. Уларнинг фарқи ҳақида гапирадиган бўлсам, профессионал бокс 12 раунд давом этади. Сиз унга ўзингизни жисмонан ва руҳан тайёрлай олишингиз керак. Ҳаваскорда эса 3 раундда барчаси тез ҳал бўлади. Ҳозирда менга кўпроқ профессионал бокс ёқяпти ва унга мослашишим тезроқ кечмоқда. Шу пайтгача бешта жанг ўтказиб барчасида ғалаба қозондим. Албатта, ҳаваскор боксни ҳам унутиб қўйганим йўқ, машғулотларни олиб боряпмиз.

    — Ҳаваскор боксдаги ҳакамлик, ўзига бўлган нохолис муносабатлар ҳақида

    — Тўғри, ҳаваскор боксда ҳакамларнинг хатоликлари учраб туради ва асосан менда кўпроқ такрорланиб, шижоатимнинг сўнишига сабаб бўлган. Профессионалга ўтишимнинг асосий сабабларидан бири ҳам шу. Очиғи, бу муаммони ҳал қилишнинг иложи борми, йўқми деган саволга жавоб бериш қийин. Чунки бу ҳолат олдин ҳам бўлган ва, менимча, бундан кейин ҳам бўлади (кулиб). Бу ҳолатнинг олдини олиш учун баҳсни биринчи раунддаёқ тугатиш керак деб, ўйлайман. Бу эса жуда қийин.

    — Профессионал боксдаги илк гонорари 

    — Илк ғалабамдан кейинги гонорарим 50 минг АҚШ доллари бўлган.

    — АҚШ ва Ўзбекистондаги ҳаёт тарзи ҳақида

    — Америка ҳақида гапирадиган бўлсам, жудаям ривожланган давлат ва яшаш учун барча қулайликлар яратилган. Ҳар қандай юмушингизни уйдан чиқмасдан туриб ҳал этишингиз мумкин. Маҳаллий аҳоли ҳам бир-бирига ҳурмат билан муомала қилади. Қўшнингиз ёки бирор бошқа инсонда қандайдир хусуматингиз бўлса ҳам унга яхши муносабатда бўлишингиз керак. Мана шу томонлари мени ҳайрон қолдирди. Бироқ Ғарб давлатларида бўлгани каби, у ерда ҳам фарзанд балоғат ёшига етгач, ота-онасидан алоҳида яшайди. Бу эса бизнинг менталитетимизга ёд бўлган тушунча.

    Фото: Instagram/Исроил Мадримов

    Фото: Instagram/Исроил Мадримов

    — Спортнинг аксарият турларида бошқарув бевосита спортга алоқадор бўлмаган шахслар қўлида эканлигига муносабати

    — Бу спортнинг ривожланишига катта тўсқинлик қилади. Агар раҳбарият спортни тушунадиган ва қўллаб-қувватлайдиган бўлса, албатта, ўша спортда ўсиш ҳам катта бўлади, ютуқлар ҳам шунга яраша бўлади.

    — Профессионал спортчиларда ҳар доим ҳам дарсларга қатнашиш имконияти бўлавермаслиги ҳақида

    — Профессионал спортчилар биринчи навбатда машғулот ва мусобақаларга эътибор қаратади. Лекин ёшликда яхши билим олинса ва мунтазам равишда такрорлаб турилса бу ҳеч қачон зиён қилмайди. Қолаверса, ҳар бир спортчи кўпроқ китоб мутолаа қилиши керак. Бу – бевосита уларнинг онг даражасига таъсир кўрсатишдан ташқари, фаолиятида ҳам асқатади.

    — Спорт мактабларига кириш имтиҳонларидаги ноҳақликлар тўғрисида ҳар хил гап-сўзлар юриши ва бунга муносабати ҳақида

    — Юқорида таъкидлаб ўтганимдек, агар спортда уни тушунмайдиганлар бўлса, ўша соҳада ўсиш бўлмайди. Лекин спорт мактабидаги мураббийлар етарлича тажрибага эга. Улар келажакда яхши натижа кўрсатиши мумкин бўлган болаларни саралаб олади ва иложи борича ноҳақликларга йўл қўймайди.

    — Иорданиядаги Токио Олимпиадасига йўлланма берадиган мусобақада иштирок этмаганлигининг сабаби ҳақида

    — Иорданиядаги мусобақада қатнашмаганим сабаби март ойининг бошида профессионал боксда навбатдаги жангимни ўтказишим керак эди ва бу олдиндан режалаштирилиб қўйилганди. Шунинг учун унда қатнаша олмадим.

    — Рио–2016 Олимпиадасига бора олмагани ҳақида

    — Риодан қолиб кетишимга ўзим сабабчиман, чунки Осиё чемпионатида имкониятни бой бериб қўйгандим. Бундан ташқари, ундан кейинги Ўзбекистон чемпионатида ҳам муваффақиятсиз тарзда иштирок этгандим. Менинг ўрнимга чемпионликни қўлга киритган Шахрам Ғиёсов Риога борадиган бўлди. Бу, албатта, тўғри қарор бўлган. Муваффақиятсизлигимга сабаб вазнимнинг ошиб кетиши бўлган. Шундан сўнг, ўзимни 75 килограмм вазн тоифасида синаб кўришга қарор қилдим. Шукурки, катта ютуқларга эришяпман.

    — Ҳоббилари ва севимли машғулотлари ҳақида

    — Завқли машғулотларим жуда кўп. Кўпроқ футбол, теннис ўйнаб тураман. Дўстларим билан суҳбатлашаман. Оилам билан кам бирга бўламан шу боис, бўш вақтим бўлди дегунча, ота-онам ва яқинларим билан бир даврада ўтиришга интиламан.

    — Ҳозир қаердалиги, карантин ва машғулотлар ҳақида

    — Ҳозир Хоразмдаги уйимдаман. Барчамизга маълумки, ҳозирда юртимизда карантин жорий этилган, уйдан чиқмаган ҳолда машғулот олиб боряпман. Уйда машғулотлар учун керакли бўлган барча анжомлар бор. Мен уйда бажариш мумкин бўлган жисмоний машқларни бажаряпман.

    — Келажакдаги режалари ҳақида

    — Келажакдаги режаларим, насиб этса профессионал боксда чемпионлик камарларини қўлга киритиш ва келаси йили бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларида қатнашиб, Ўзбекистон ҳисобига олтин медални қўшиб қўйиш.

    Фото: Instagram/Исроил Мадримов

    Фото: Instagram/Исроил Мадримов

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

    23.04.2020, 09:06   Изоҳ (0)   35868
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Салоҳ, Мане, Фирмино. «Ливерпуль»нинг 2018/19 йилги мавсумдаги энг чиройли голлари (видео)

    23.04.2020, 08:39

    «Пахтакор» собиқ футболчиси Вилгельм Қаҳҳоров вафот этди

    23.04.2020, 06:26

    «Ливерпуль» ва «Манчестер Юнайтед» коронавирусга қарши курашётганларни ўзига хос тарзда қўллаб-қувватлади

    23.04.2020, 01:32

    Коутиньо «Барселона»га керак эмас. Бразилияликнинг хизматлари «Челси»га таклиф этилди

    22.04.2020, 23:25

    «Реал»нинг «бош оғриғи» — Гарет Бэйл ҳақида

    22.04.2020, 20:39

    Андрей Канчельскис Суперлига қачон бошланиши, Аҳмедов ва Шомуродов ҳақида

    22.04.2020, 19:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистондаги авиаҳалокатида ҳалок бўлганлар сони 270 кишига етди

    Дунё | 16 июн, 12:50

    “Бу шунчаки ўйин эмас”: Netflix “Калмар ўйини” учинчи мавсумининг якуний трейлерини чиқарди

    Лайфстайл | 16 июн, 12:36

    “Улар фақат жарима ёзиш учун ишлаяпти” — президент йўллардаги камералар ҳақида гапирди

    Ўзбекистон | 16 июн, 12:27

    Эрон олий раҳнамоси ва оиласи бункерда яширинган — Иран International

    Дунё | 16 июн, 12:25

    Ўзбекистонда ер, мол-мулк, сув солиқларини ундиришнинг янги механизми ишлаб чиқилади

    Ўзбекистон | 16 июн, 12:21

    Ўзбекистондаги 15 та туман ҳокими ишдан олиниши мумкин

    Ўзбекистон | 16 июн, 12:12

    “Кўк чой” билан танилган, “Сетора”даги Комилага уйланган, ўзбек эстрадасидаги энг “қиммат” DJ — Илҳом Йўлчиев 49 ёшда

    Шоу-бизнес | 16 июн, 12:11

    Россия ҳарбий асирларни алмашиш доирасида яна 1200 нафар украиналикнинг жасадини қайтарди

    Дунё | 16 июн, 11:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.