• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Реал»нинг «бош оғриғи» — Гарет Бэйл ҳақида

    Бир неча йил олдин «Реал»нинг етакчиси бўлиши кутилган Гарет Бэйл ҳозирга келиб клуб учун ҳақиқий «бош оғриғи»га айланган.

    Фото: Diario Gol

    Фото: Diario Gol

     

    Мадрид клуби бир вақтлар 100 миллион евро эвазига харид қилинган ва кутилган ўйинни намойиш этиб бера олмаган уэльслик футболчининг хизматларига эҳтиёж сезмаяпти. Одатда бундай ҳолларда «қироллик клуби» футболчиларни тезда сотиб юборарди ёки бошқа бир клубга ижарага берарди. Бироқ Бэйлмасаласида ҳаммаси ҳам унчалик оддий эмас. Унинг «Реал»даги йиллик маоши 17 миллион еврони ташкил қилади. Шунинг учун Бэйл Мадридни тарк этишга унчалик ҳам ошиқмаяпти. Бунинг устига пандемиядан кейинги инқироз даврида барча клубларда ҳам унинг молиявий эҳтиёжларини қондириш имконияти бўлмайди.

    Жорий мавсумда Бэйл Ла Лигада 14 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва худди шунча голга ҳаммуаллифлик қилди. Бэйл ўтган мавсум билан таққослаганда кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлаётганига қарамай, клубни тарк этиш учун асосий номзодлардан бири бўлиб қолмоқда. Уэльслик футболчи камдан кам ҳолатларда асосий таркибдан ўрин олади. Шунингдек, Бэйл анчадан бери самарали ҳаракатлари билан ҳам мақтана олмаяпти.

    Шу пайтгача «Реал»нинг Бэйлни сотиш борасида қилган ҳаракатлари бесамар кетмоқда. Ўтган ёзда «галактикос» унинг трансфер қийматини 70 миллион евро этиб белгилаганди. Ўшанда унинг маошини ҳисобга олиб, ҳеч қайси бир клуб аниқ таклиф билан чиқмаганди. Январь ойида Бэйлнинг жамоадан кетмоқчилиги тўғрисида яна гап-сўзлар яна пайдо бўлди, аммо у миш-мишдан нарига ўтмади. Испан нашрларининг хабарига кўра, «Реал» раҳбарияти радикал қадам ташлаб, мавсум сўнгида Бэйлни текинга бошқа клубга қўйиб юбормоқчи. Тўғри, бу ҳолатда «Реал» ҳеч қандай фойда кўрмайди, бироқ 2 йил давомида футболчига тўланиши керак бўлган 34 миллион евро тежаб қолинади. Агар «Реал» ҳақиқатдан ҳам Бэйлни ҳеч қандай тўловларсиз қўйиб юборадиган бўлса, унинг клубни тарк этиш эҳтимоли янада ошади. Аввалроқ футболчининг агенти Жонатан Баррет мижозининг Мадриддаги ҳаётдан мамнун эканини маълум қилганди. Бэйл Испания пойтахтида қарийб 7 йилдан бери оиласи билан биргаликда истиқомат қилади, шу сабаб унинг бошқа шаҳарга кўчиб ўтиш масаласи бироз мушкулроқ кечиши мумкин. Аммо қаерда бўлишдан қатъи назар Бэйл фаолиятни давом эттириши зарур. Қуйида келажакда у бориши мумкин бўлган бир неча вариантлар тақдим этилади.

    АПЛ

    Бир вақтлар Бэйлга «Манчестер Юнайтед» ва «Челси» томонидан қизиқиш бўлганди. Иккала жамоага ҳам ёш таркиб яхши қоришиб кета оладиган тажрибали ҳужумчи керак эди. Бироқ мавсум ўрталарига келиб, «Челси» ҳам «Манчестер Юнайтед» ҳам эътиборини бошқа футболчиларга қаратди ва Бэйлнингтрансферидан воз кечди. Ҳозирда Англия Премьер Лигасида фақатгина «Тоттенҳэм» Гарет учун даъвогарлик қилмоқда. У «Реал»га ўтгунига қадар «шпорлар» таркибида 146 та ўйин ўтказиб, 42 та голга муаллифлик қилган. Sky Sports нашри Бэйлнинг Лондон клубига қайтиш эҳтимолини юқори баҳоламоқда.

    Агар Ҳарри Кейн «Тоттенҳэм»дан кетадиган бўлса, Бэйлнинг трансфери амалга ошиш эҳтимоли янада ошади. Ҳозирда ОАВда Кейннинг мавсум сўнгида клубни тарк этиши мумкинлиги тўғрисидаги маълумотларнинг кети узилмаяпти. Таъкидланишича, Кейн фақатгина тўртинчи ўрин учун курашишдан чарчаган ва совринлар ютиш ниятида. Гарет ва Кейнни ушлаб қолиш варианти эса уэльслик футболчининг юқори маоши туфайли клуб учун қийинчилик туғдириши мумкин.

    А Серия

    Сўнгги пайтларда Италия чемпионатида таниқли футболчиларнинг сони тобора ортиб бормоқда. Бэйлда ҳам улардан бири бўлиш имконияти бор. Обрўли нашрлардан бири El Chiringuito’нинг хабарига кўра, Антонио Конте вингернинг  хизматларига жиддий қизиқиш билдирган. Ўтган ёздаёқ «Интер» устози клуб раҳбариятига Бэйлнинг трансферини таклиф этганди. Ўшанда «Интер» «Реал»га Бэйл учун зарур бўлган 70 миллион еврони беришга қодир эмасди. Аммо энди вазият ўзгариши мумкин, агар Мадрид клуби чиндан ҳам вингерни ҳеч қандай тўловларсиз «озод» қилса, «нерадзурри» унинг номзодига қайта тўхталиши мумкин. Бироқ футболчининг юқори маоши коронавирус пандемияси келтириб чиқарадиган инқироз даврида жиддий муаммолигича қолаверади.

    MLS

    Америка қитъаси вакиллари мунтазам равишда омади юришмаётган таниқли европалик футболчиларни жалб этишда давом этмоқда. Бэйл ҳам бундан мустасно эмас. 2019 йилнинг сентябр ойида унга MLS’нинг «Интер Майами» клуби қизиқиш билдираётгани маълум бўлганди. Бэйлнинг хизматларига шахсан Флорида клубининг хўжайини собиқ футболчи Девид Бекҳем қизиқиб қолганди. Жорий йилнинг январь ойида «Интер Майами» Бэйлга бўлган қизиқишларини янада оширди, бироқ иш трансфергача етиб бормади. Эҳтимол, ёзда Бекҳем Бэйлни яна ўз жамоасига қўшиб олишга ҳаракат қилиб кўрар. Шундай бўладиган бўлса, «Интер Майами» футболчи учун курашда MLS’нинг бошқа бир клуби «Лос-Анжелес Гелакси» билан рақобатда енгиб чиқиши керак. Ҳар иккала клубда ҳам Гаретнинг молиявий эҳтиёжларини қондириш учун ресурслар етарлича, шу боис вингерни бир неча ойлардан сўнг АҚШда кўрсак, ажаб эмас.

    Хитой Суперлигаси

    Бэйлга бўлган қизиқиш ва таклифларни кўриб чиқилар экан, Хитой Суперлигасига тўхталмаслик, Чин юрти клубларига нисбатан адолатсизлик бўларди. Гарет ўтган ёздаёқ Хитой чемпионатига ўтиши мумкин эди. Даставвал номи ошкор этилмаган Суперлига клуби Бэйлнинг маошини тўлиқ қоплаб берган ҳолда, футболчини текинга қўлга киритмоқчи бўлди. Бироқ Мадрид клуби бу таклифга розилик бермади. Кейинроқ эса «Жиангсу Сунинг» вакиллари «Реал» раҳбариятига мурожаат қилгани маълум бўлди. Улар футболчига 20-25 миллион евро миқдоридаги суммани таклиф этади, бироқ «қироллик клуби» президенти Флорентино Перес бу таклифни ҳам жиддий қабул қилмайди. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, ўша вақтда Бэйлга жуда катта маош таклиф қилинган. Уэльслик футболчи у ерда «Реал»дагидан ҳам кўпроқ пул ишлаб топпиш имкониятига эга бўларди. Футболчининг ўзини ҳам Хитой Суперлигаси қизиқтириб қўйган бир пайтда Перес унинг Осиёга кетишига розилик бермайди. Агар хитойликлар ёзда яна Бэйлни сотиб олиш истагини билдирса, уни қўлга киритиш бирмунча осонлашиши мумкин. Бэйл Хитой клубларидан бирига ўтадиган бўлса, бу – шубҳасиз у учун пасайиш бўлади, боиси порлоқ дея эътироф этилган Бэйл июлда атиги 31 ёшга тўлади.

    Бошқа мақолалар:

    • «Ўзимиздан катта болаларни ютиб қўядиган бўлсак, ўйиндан сўнг калтак ейишимиз аниқ эди» — Луиш Нани болалиги, «Манчестер Юнайтед»га ўтиши ва ўғли ҳақида
    • Кубоги сохта пул ясаш учун ўғирлаб кетилган Англиядаги энг «кекса» футбол мусобақаси ҳақида
    • Инқироздан кейинги инқироз. Коронавирусдан сўнг футбол қандай бўлади?
    • Лэмпарддан Зидангача. Яқин ўтмишнинг таниқли футболчилари орасидан етишиб чиққан мураббийлар ҳақида
    • Лэмпард ва Жеррард қабул қилинмаган, Майкл Оуэн каби юлдузларни тарбиялаган, ҳозир эса тўйхонага айлантирилган футбол мактаби ҳақида
    • Мураббий дастхати: Зиданнинг етуклигида Марчелло Липпининг ўрни ҳақида
    • «Келдим, гол урдим, ғалаба қозондик, кетдим». «Бели синган йигит» — Ким Чельстрёмнинг «Арсенал» мухлисларига мактуби

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

    22.04.2020, 20:39   Изоҳ (0)   32336
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Андрей Канчельскис Суперлига қачон бошланиши, Аҳмедов ва Шомуродов ҳақида

    22.04.2020, 19:31

    Альваро Рекоба: Месси — футбол тарихидаги энг яхши ўйинчи

    22.04.2020, 18:14

    ЖССТ УЕФАга барча футбол мусобақаларини 2021 йил сўнгига қадар бекор қилишни тавсия қилди

    22.04.2020, 17:25

    «Ўзимиздан катта болаларни ютиб қўядиган бўлсак, ўйиндан сўнг калтак ейишимиз аниқ эди» — Луиш Нани болалиги, «Манчестер Юнайтед»га ўтиши ва ўғли ҳақида

    22.04.2020, 15:59

    Роберто Карлос: «Реал»га ўтишим 10 дақиқада ҳал бўлганди

    22.04.2020, 15:16

    UFC 249 нинг янги санаси ва ўтказилиш жойи маълум бўлди

    22.04.2020, 14:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Рекорд сармоялар: гигант технологик компаниялар 2025 йилда сунъий интеллект учун 115 млрд доллар сарфлади

    Дунё | 2 август, 20:40

    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

    Реклама | 2 август, 20:15

    Трамп таҳдидларига қарамай Ҳиндистон Россиядан нефть харид қилишда давом этади — ҳинд расмийлари

    Дунё | 2 август, 20:10

    Хитойда робот кино ва драматургия йўналишида аспирантурага қабул қилинди

    Технологиялар | 2 август, 19:50

    Оъзбекистонда ҳар бешта суд қароридан биттаси ижро этилмагани айтилди

    Ўзбекистон | 2 август, 19:38

    “Гаровга олинганлар озод қилинмаса, Ғазода жанглар тинмайди” — Исроил бош қўмондони

    Дунё | 2 август, 19:20

    “Манчестер Сити” футболчиси “Галатасарой”га ўтадиган бўлди

    Спорт | 2 август, 18:55

    Жеймс Кемерон “Аватар” фильми асосида анимацион сериал суратга олади

    Кино | 2 август, 18:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.