«Навбаҳор» бош мураббийи Андрей Канчельскис Россиянинг «Спорт-Экспресс» сайтига интервью берди.
— «Ростов»да яхши ўйин кўрсатаётган Элдор Шомуродов Англия чемпионатига кетиб, таваккалчилик қилиши тўғри бўладими?
— Нега энди йўқ? Элдор — ўзига хос йигит. Ундан аввал бошқа бир ўзбек — Одил Аҳмедов «Анжи» ва «Краснодар»да жуда яхши ўйин кўрсатган. У Намангандан, бу ерда болалар футбол мактабини очди, яқинда маҳаллий шифохоналарга ёрдам юборди.
— 2020 йил охирида Аҳмедовнинг «Шанхай СИПГ» билан шартномаси тугайди. Уни «Навбаҳор»га чақирасизми?
— Жамоамда аллақачон битта Аҳмедов бор (кулади). Ёнига акасини олишни таклиф қиляпсизми? Кўрамиз, вақт кўрсатади.
— Ўзбекистон чемпионатини давом эттиришдан дарак борми?— Яқинда Вадим Абрамов, Миржалол Қосимов, Шота Арвеладзе ва федерация билан видеоконференция орқали бу масалани муҳокама қилдик. Ҳозирча ҳеч ким билмайди. Бизга жим ўтириш ва янгилик кутишни тавсия қилишди, — дейди Канчельскис.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)