Голливуд актёри Ричард Гир 70 ёшида учинчи марта ота бўлди, деб хабар берди HOLA! нашри.
Актёрнинг 36 ёшли рафиқаси Алехандра Сильва ўғил фарзандни дунёга келтирган. Чақалоққа қандай исм қўйилгани ошкор этилмаган. Ҳозирда эр-хотин Нью-Йорк яқинидаги ранчода карантинни ўтказмоқда.
Янги туғилган чақалоқ Ричард ва Алехандранинг иккинчи фарзанди. Алехандранинг аввалги турмушидан 6 ёшли ўғли бор. Бундан ташқари, Ричард Гирнинг актриса Кэри Лоуэллдан 20 ёшли ўғил фарзанди ҳам бор.
Ричард ва Алехандранинг тўйи 2018 йилда бўлиб ўтган эди.
Изоҳ (0)