Ўзбекистонда 22 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 14 нафарга ошиб, 1692 нафарни ташкил этмоқда, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Аввалроқ 21 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, тасдиқланган касалланиш ҳолатлари сони 1678 тага етгани маълум қилинган эди.

Ўзбекистонда 15 мартдан буён коронавирусга чалинган беморларнинг олти нафари вафот этди, 357 нафари эса соғайиб, реабилитацияга олинган. Хорижда камида 73 ўзбекистонликда коронавирус аниқланган (энг кўпи — 42 нафари — Россияда), уларнинг тўрт нафари вафот этгани маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда карантин тартиби 10 майга қадар узайтирилган. Республика махсус комиссияси карантин даври учун янги тартибларни эълон қилди.