• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Фарғонада ҳамшираларнинг тез ёрдам машинасини юваётгани ҳақидаги хабар юзасидан расмий изоҳ берилди

    Фарғона вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси «Дарё»да эълон қилинган мақолага муносабат билдириб, ҳамшираларнинг тез ёрдам машинасини ювиши ҳақидаги гапни рад этди. Аммо шифокорлар ва ҳамширалар ювиниш хонасидаги муаммони тан олиб, бартараф қилди.

    2016 йилда штатлар жадвалидаги ўзгаришларга кўра, тез ёрдам бригадаларидаги мавжуд санитарлик ўринлари қисқартирилган. Санитар ходимларнинг маълум вазифалари, жумладан, тез ёрдам машиналарини ювиш меъёрий ҳужжатларга кўра ҳайдовчилар зиммасига юклатилган. Бу иш учун ҳайдовчиларга 30 фоиз устама тўланади.

    Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғига кўра, автомашина ичида зарур санитария-гигиена ва эпидемияга қарши тадбирларни таъминлашга навбатда турган ҳамшира масъул қилиб белгиланган.

    Маълумки, тез ёрдам машинасида шошилинч ёрдам кўрсатиш учун зарур 34 хил тиббий ускуна, 36 хил дори-дармон жойлашган. Ҳар бир ҳамшира мазкур тиббий жиҳозлар ва дори-дармонларни тартибга келтириб, ускуналарни тозалаб, зарарсизлантириб, ўзидан кейинги навбатчи ҳамширага топшириши керак.

    Бундан шундай хулосага келиш мумкинки, ҳамширанинг тез ёрдам машинасининг бошқа қисмларини ювишга мажбурланаётгани ҳақидаги гаплари асоссиздир.

    Бўлимда тиббиёт қўлқоплари, ниқоблар ва бир марталик ҳимоя кийимлари ортиғи билан захира қилиб қўйилган.

    Апрель ойи бошида бўлимга 3 минг дона тиббий ниқоб олиб келиниб, ходимларга мунтазам тарқатиб борилмоқда. Карантин эълон қилингач, вилоят санитария-эпидемиология осойишталик маркази томонидан бир марталик ҳимоя кийимлари ва кўзойнаклар доимий етказиб берилган.

    Ҳозирда юқори тана ҳарорати билан мурожаат қилган барча беморлар ва карантиндаги фуқаролар хонадонига ходимлар фақат махсус ҳимоя кийимида жўнатилмоқда.

    Бўлимда шифокор ва ҳамширалар учун алоҳида хоналар ажратилган.

    Мурожаатчининг фақатгина битта фикри ўринли. Бўлимда ювиниш хонаси мавжуд бўлса-да, вақтинча ишламай турганди. Бу муаммо ҳозир бартараф этилиб, ювиниш хонаси таъмирланди ва ишга туширилди.

    Фарғона вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси

    Эслатиб ўтамиз, «Дарё»га шикоят қилган фарғоналик ҳамшира Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали тез тиббий ёрдам марказий бўлимида ҳамширалар тез ёрдам машинасини ювишга мажбурланишини билдириб, «Бўлимда машиналарни ювиш учун етарли шароит йўқ. Машина ювган кийимимизда ноилож чақирувга ҳам борамиз, беморлар билан мулоқотда бўламиз. Бу гигиена қоидаларига тўғри келмайди-ку. Бўлимда ювиниш хонаси йўқ. Кийим алмаштириш учун алоҳида хона ажратилмаган,» — деганди. Вазиятга изоҳ берган бўлим мудири Рамзжон Мирзараҳимов эса ҳамшираларнинг машина ювишини тасдиқлаганди.

    Мавзуга доир: 

    • Фарғоналик ҳамширадан мурожаат: «2 йилдан бери тез ёрдам машиналарини ювишга мажбурмиз»
    • Қашқадарёда хусусий клиника фаолиятини йўлга қўйган тадбиркорга босим ўтказилаётгани айтилмоқда

    22.04.2020, 03:34   Изоҳ (0)   41749
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонга келган хитойлик шифокорларнинг 11 нафари Андижондаги ҳолат билан танишди

    21.04.2020, 23:27

    Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри ва вилоятига доимий прописка қилишни соддалаштириш ҳақидаги фармонни имзолади

    21.04.2020, 23:02

    Давлат солиқ қўмитаси йирик солиқ тўловчиларга стикер берилишини маълум қилди

    21.04.2020, 22:40

    Маҳалла вазирлиги: «Карантин даврида МФЙларда кийим-кечак савдосини ҳам ташкил этишга рухсат берилди»

    21.04.2020, 22:28

    Маҳалла вазирлиги: «Ҳомийлик марказлари томонидан 199 мингдан зиёд оилага салкам 23 млрд сўмлик маҳсулотлар етказилди»

    21.04.2020, 21:05

    Асаларичиларнинг шахсий автомобилда Тошкент вилоятидаги карантин постларидан ўтишига рухсат берилди

    21.04.2020, 20:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Африка кичик эмас!” — Африка иттифоқи харита проексиясини ўзгартиришни талаб қилмоқда

    Дунё | 16 август, 19:44

    “Трамп савдо муносабатларимиз ҳақида ёлғон гапирмоқда” — Бразилия президенти

    Дунё | 16 август, 18:16

    Қайси соҳадаги тадбиркорлар солиқ тўлашдан энг кўп қочаётгани очиқланди

    Иқтисодиёт | 16 август, 17:51

    Саратон ҳужайраларида илк бор деменцияга ўхшаш жараёнлар аниқланди

    Илм-фан | 16 август, 17:28

    Покистонда кучли ёмғир ва кўчкилар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 300 нафардан ошди (видео)

    Дунё | 16 август, 17:11

    Астрономлар осмонда бир вақтнинг ўзида олтита сайёрани қандай кузатиш мумкинлигини айтиб берди

    Дунё | 16 август, 16:47

    “Брайтон” Балеба учун “Манчестер Юнайтед”дан катта сумма талаб қилди

    Спорт | 16 август, 16:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.