UFC коронавирус сабаб апрель ва май ойларида ўтказилиши мўлжалланган яна тўртта мусобақани бекор қилди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати маълум қилди.
25 апрель (Линкольн, АҚШ), 2 май (Оклаҳома Сити, АҚШ) ва 16 май (Сан-Диего, АҚШ) кунидаги UFC Fight Night мусобақалари, шунингдек, 9 май куни Сан-Паулода (Бразилия) ўтиши мўлжалланган UFC 250 кечаси бекор бўлган.
Ушбу мусобақалар учун чипта харид қилган мухлисларга пуллар қайтарилади. Авварлроқ UFC март ва апрелдаги учта мусобақани бекор қилганди.
Таъкидланишича, 18 апрель кунига мўлжалланган UFC 249 мусобақаси 9 май кунида бўлиб ўтади. Ушбу кечанинг асосий данги Тони Фергюсон ва Жастин Гэтжи ўртасида кечади.
Изоҳ (0)