Коронавирус сабаб тўхтаб қолган футбол бўйича Италия чемпионатининг жорий мавсуми охиригача ўйнаб қўйилади. Бу борада А Серия лигасининг 20 апрель кунги бўлиб ўтган мажлисида қарор қабул қилинди.
«Италия А Серияси кенгаши бир овоздан 2019/20 йилги мавсумни охиригача ўйнаб қўйиш қарорига келди. Бу Италия ҳукуматининг розилиги билан, барча иштирокчилар саломатлиги ва хавфсизлиги таъминланган ҳолда бўлиб ўтади.
Спорт активлигининг қайта бошланиши ФИФА ва УЕФА тавсиялари, Италия футбол федерацияси қарори, шунингдек, футболчи ва ходимларни ҳимоя қилиш борасида тиббиёт йўриқномаларига мувоффиқ бўлади», — дейилади А Серия баёнотида.
Football Italia нашрининг хабар қилишича, «Торино», «Сампдория», «Болонья», «Парма», СПАЛ, «Брешия» ва «Удинезе» каби жамоалар мавсумни қайта бошлашга қарши чиққан.
Аввалроқ Испания Ла Лигаси ҳам мавсумни тугатиб қўйиш борасида қарор қабул қилганди.
Италияда 21 апрель ҳолатига коронавирус юқтириб олганлар сони 181 мингдан ошди. 49 минг нафарга яқин киши соғайиб кетган бўлса, 24 мингдан зиёд қурбон берилган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)