«Милан» дарвозабони Жанлуижи Доннарумма мавсум якунида «Реал»га ўтиши мумкин.
Мадридликлар клуби 21 ёшли дарвозабон учун 50 миллион евро сарфлашга тайёр. Бу ҳақида Tuttosport’га таяниб Milan News хабар қилмоқда.
Таъкидланишича, «Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан жамоанинг ҳозирги посбони Тибо Куртуанинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилмаяпти ва унинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган бошқа вариантларни кўриб чиқмоқда.
Доннарумма эса «Милан» билан шартномани узайтиришни истамаяпти. «Милан» 2021 йилда эркин агент мақомини оладиган футболчини сотиб юборишга рози бўлиши мумкин.
Италия терма жамоаси дарвозабонига шунингдек, ПСЖ ва «Челси»дан ҳам қизиқиш бор.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)