Саудия Арабистони ҳукуматига тегишли фонд «Ньюкасл» футбол клубини 345 миллион евро эвазига сотиб олиш борасида келишувга эришди, дея хабар қилмоқда Daily Mail.
Ҳозирда ҳужжатлар Англия Премьер Лигаси раҳбарияти томонидан кўриб чиқилмоқда, бунга 3-4 ҳафта вақт кетади. Саудия Арабистонидан бўлган инвесторлар клубнинг 80% акциясига эга бўлади, яна 10 фоиздан PCP Capital Partners воситачиси Аманда Стейвли ва ака-ука Рубенларга тегади.
Барча ҳужжатлар имзоланган ва ҳатто клубнинг бўлажак эгаси банкка депозит қўйган, лига келишувни имзолаши билан пул клубнинг ҳозирги эгаси Майкл Эшли ҳисобига тушади.
«Ньюкасл» президенти этиб Ёсир ал-Румайян тайинланади. Дунёнинг йирик нефть компанияларидан бири Saudi Aramco директорлар кенгаши раиси Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмоннинг яқин иттифоқчиси ҳисобланади. Айнан шаҳзода инглиз клубини сотиб олиш ғоясини илгари сурган ва унга ҳомийлик қилмоқда.
«Ньюкасл» АПЛ жорий мавсуми 29-туридан сўнг 35 очко билан 13-ўринда бормоқда. Аввалроқ клуб бош мураббийликка Массимилиано Аллегри ва Рафаэл Бенитес номзодини кўриб чиқаётгани хабар қилинганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)