• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бош прокуратура: «1095 та ҳолатда 2 млрд сўмдан ортиқ маҳсулотларни қиммат сотиш аниқланган»

    19 апрель куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузурида ташкил этилган штабда бўлиб ўтган брифингда нархларни асоссиз равишда ошириш ва манипуляция қилишга ҳаракат қилинган ҳолатлар бўйича маълумот берилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар берди.

    Скриншот: Uzreport

    Скриншот: Uzreport

    Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бўлим бошлиғи Фарҳод Очилов ўтган даврда тегишли идоралар билан ҳамкорликда нархларни асоссиз ошириш, ажиотаж талабни вужудга келтириш ва карантин талабларини бузишга қарши курашишга қаратилган тадбирларда 1 095 та ҳолатда жами 2,33 миллиард сўмлик маҳсулотни қиммат сотиш аниқланганини айтиб ўтди.

    Ҳуқуқбузарликларнинг 313 таси картошкани, 25 таси сабзи, 49 таси пиёз, 27 таси ун, 42 таси ёғ, 34 таси гўшт ва 364 таси бошқа маҳсулотларни қиммат сотиш билан боғлиқ ҳолатлар бўлиб, ҳар бир ҳуқуқбузарга нисбатан қатъий  чоралар кўрилгани таъкидланди.

    Шунингдек, айрим деҳқон бозорлари мансабдор шахслари мансаб ваколатидан ғаразли ва паст ниятларда фойдаланиб, ноқонуний равишда бойлик орттиришга ҳаракат қилганлиги аниқланиб, уларга нисбатан кескин чоралар кўрилгани хабар қилинди.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда карантин даврида деҳқон бозорларидаги нарх-наво эълон қилинди

    Жумладан, Навоий шаҳридаги Саҳоват деҳқон бозори ва “Элга xизмат” МЧЖ мансабдор шахслари 2019—2020 йил қиш—баҳор мавсумида аҳоли эҳтиёжи учун қишлоқ хўжалик маҳсулотлари захирасини яратиш учун ажратилган пуллардан 448,4 миллион сўмини нақдлаштириб, захирани яратмасдан ўзлаштирганликлари аниқланган.

    Ушбу деҳқон бозори мансабдор шахслари марказлаштирилган тартибда сотилаётган импорт картошкадан 77,2 тоннаси ёлланма харидорлар орқали арзон нархларда, яъни 2 700—3 500 сўмдан сотиб олишиб, назорат қилинмайдиган фойда олишни кўзлаб, 4500—5000 сўмдан қиммат нархларда қайта сотишга уринган пайтда жиноят устига қўлга олингани маълум қилинди. Ҳозирда жиноят иши қўзғатилиб, улар тергов олдида жавоб бераётгани айтилди.

    Мавзуга доир: «Ҳалол молимизни ҳаромга айлантирмайлик». Раҳматуллоҳ қори карантин сабаб бозорларда нарх-навонинг сунъий оширилаётгани ҳақида (видео)

    Шунингдек, Самарқанд шаҳар Сиёб деҳқон бозорига қарашли Кўтара бозор филиали ҳудудида ўтказилган назорат тадбирларида фуқаро Маҳмудов давлат рўйхатидан ўтмасдан, қарийб 7 тонна картошка маҳсулотини бозорда қиммат нархда (4 500 сўмдан) сотиш ва нархларни манипуляция қилишга уринганлиги аниқланиб, унга нисбатан тегишли тартибда чора кўрилиши ҳамда маҳсулотларнинг мусодара қилиниб, ярмаркалар орқали аҳолига арзон нархда сотилиши таъминлангани билдирилди.

    Товар-хом ашё биржасидаги савдолар ҳам қатъий назоратда эканлиги таъкидланиб, жумладан, «Когондонмаҳсулотлари» корхонаси томонидан савдога қўйилган ун маҳсулотлари 2400—2500 сўмдан сотилаётган бир вақтда Навоий вилоятида фаолият олиб бораётган айрим брокерлар буюртмачисиз ҳаракатланиб, нархларни манипуляция қилиш мақсадида уннинг нархини 2800 сўмгача оширганлик ҳолати аниқлангани, ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилаётгани таъкидланди.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда март ойида инфляция 1,3 фоизни ташкил этгани хабар қилинган эди. Шунингдек, Давлат солиқ қўмитаси коронавирус сабаб нархларнинг сунъий оширилгани юзасидан 1600 дан зиёд шикоятлар келиб тушганини билдирган.

    19.04.2020, 13:00   Изоҳ (0)   23429
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Москвада ота-болани калтаклаб, уларни ўмариб кетган беш нафар ўзбекистонлик қўлга олинди (видео)

    19.04.2020, 12:01

    Самарқандда коронавирусга чалинганлар 14 нафарга етди

    19.04.2020, 11:04

    Тошкент бўйлаб қаерларга карантин тўсиқлари ўрнатилганини кўрсатувчи портал ишга тушди

    19.04.2020, 09:29

    Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигига янги директор тайинланди. Баҳром Алматов директор ўринбосарига айланди

    19.04.2020, 09:11

    Ўзбекистонда янги ўқув йилидан бошлаб 4 та ОТМда масофавий таълим амалиёти жорий этилиши мумкин

    19.04.2020, 08:09

    Ўзбекистон илғор технологиялар инновацион университетини ташкил этиш таклиф қилинди

    19.04.2020, 07:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.