16 апрель куни АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда «Товар-хом ашё биржаси» АЖ ахборот хизмати раҳбари Ҳикматилла Тиллабоев карантин вақтида онлайн аукционда харид қилинган авторақамларни расмийлаштириш юзасидан берилган саволга жавоб берди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимов хабар бермоқда.
Онлайн аукционда харид қилинган авторақамларни расмийлаштириш учун 10 кун муддат берилган. Лекин айни пайтда харид қилинган авторақамларни расмийлаштириш имкони мавжуд эмас. Бу ҳолатда харидорларга жарима қўлланиладими, деган саволга матбуот котиби қуйидагича жавоб берди:
«Ички ишлар вазирлиги томонидан берилган маълумотларга кўра, бугунги кунга келиб карантин режими муносабати билан онлайн аукцион орқали харид қилинган ва расмийлаштирилмаган авторақамлар учун савдо қоидаларида назарда тутилган жарималар қўлланилмайди.
Изоҳ (0)