Самарқанд вилоятининг Оқдарё ва Жомбой туманларига 18 апрель куни янги ҳокимлар тайинланди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги.
Оқдарё тумани ҳокими вазифасида фаолият олиб борган Феруз Абилов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан эгаллаб турган вазифасидан озод этилди. Унинг ўрнига Нажмиддин Сулаймонов Оқдарё тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Самарқанд вилояти ҳокимлигидан маълум қилишларича, Феруз Абилов пенсияга чиққан Абдумажит Нурқулов ўрнига Самарқанд вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланган.
Жомбой тумани ҳокими вазифасида фаолият олиб борган Ҳамза Тўйчиев ўз аризасига асосан эгаллаб турган вазифасидан озод этилди. Унинг ўрнига Қаюм Собиров Жомбой тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Изоҳ (0)