Тошкентда 18 апрель куни Чилонзор туманида жойлашган «Минг Чинор» кафесида ёнғиб келиб чиқди, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси.
Хабар беришларича, ёнғин ҳақидаги хабар ёнғин хавфсизлиги хизматига 19:22 да келиб тушган, 19:27 да илк ўт ўчирувчилар воқеа жойига етиб келган. 20:12 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғин натижасида кафенинг тахминан 200 метр квадратдан ортиқ майдони ёнган. Воқеа жойига саккизта ёнғин-қутқарув техникаси жалб қилинган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар, шунингдек, ёнғин етказган зарар миқдори ҳақида батафсил ахборот берилмаган.
Изоҳ (0)