• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Швециялик олим карантинсиз режим кўпроқ одамларни коронавирусдан сақлаб қолиши мумкинлигини билдирди

    Линчёпинг университетининг биотиббиёт ва клиник тадқиқотлар бўлимининг бош шифокори ва профессори Йонни Людвигссон Швециянинг коронавирусга қарши стратегияси самаралироқ эканлигини айтди. Унинг бу борадаги фикрлари Швециянинг Dagens Nyheter нашрида эълон қилинган.

    Стокгольм аҳолиси тиббий ниқобларсиз сайр қилмоқда.

    Стокгольм аҳолиси тиббий ниқобларсиз сайр қилмоқда.
    Фото: Reuters

    Унинг фикрича, Швециянинг коронавируга қарши стратегиясида касаллик одамларда тезроқ тарқалиши кўзда тутилган. Бироқ дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, келажакда шведлар стратегияси аксарият давлатлар каби мамлакатни бутунлай ёпгандан кўра кўпроқ одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиши мумкин.

    Европа моделидан вируснинг жамиятда тарқалишини секинлаштиришга ёрдам бериши кутилган эди. Аммо профессорнинг сўзларига кўра, эпидемия Швеция билан бир вақтда бошланган мамлакатларда ҳар миллион одамга қанча вафот этганлар тўғри келишини таққосланганда, бундай йўл тутиш натижалари жуда кам эканлигини кўрсатмоқда.

    Испанияда аҳолининг ҳар миллион нафарига тўғри келадиган ўлим ҳолатлар сони 363 тани, Италияда 322, Францияда 212, Нидерландияда 154, Буюк Британияда 145, Швецияда 88 ва Данияда 46 тани ташкил этади.

    «Вирус тарқалиши қанчалик секин бўлса, оммавий иммунитет шаклланиши жараёни шунчалик узоқ вақт олади. Эпидемиянинг янги тўлқини пайдо бўлиши хавфи мавжуд. Агар бу чекловлар олиб ташланганидан кейин рўй берса (бутун мамлакат аҳолисини қачонгача изоляцияда сақлаб, уйларидан чиқмай ўтиришни тақиқлаш мумкинлиги номаълум), касаллик тарқалиши яна янгидан авж олиши мумкин. Ўлимлар сони яна кўпаяди, касалхоналардаги реанимация жойларига эҳтиёж ортади», — дея ўз стратегиясини изоҳлаган Людвигссон.

    Унинг айтишича, бутун жамият ҳаётининг узоқ вақт тўхтаб қолиши иқтисодиётдаги кучли таназзулга ва оммавий ишсизликка, бу эса ўз навбатида, аҳоли саломатлигининг ёмонлашиши, руҳий касалликлар, юрак-қон томир касалликлари, саратон ва ҳоказолар туфайли ўлим ҳолатларининг кўпайишига олиб келади.

    Швед моделида эса вирус тезроқ тарқалади. Соғлиқни сақлаш тизими ва интенсив терапия бўлимига юк дастлаб ортади, аммо кейин тенглашиб, аста-секинлик билан пасаяди. Агар касалланиш хавфи юқори бўлганлар изоляция қилинмаса, ўлим ҳолатлари ҳам дастлаб кўп бўлади.

    Олимнинг таъкидлашича, Швецияда ҳозир ўлим даражаси юқори, лекин ўтган йилнинг худди шу даврига нисбатан унча катта эмас.

    Йонни Людвигссон.

    Йонни Людвигссон.
    Фото: «дн.се»

    «Буларнинг барчаси шуни кўрсатадики, аскарият кексалар бевосита коронавирус туфайли эмас, балки касаллик пайтида кўпроқ вафот этмоқда. Афсуски, ОАВлар тасвирлаётган «оммавий ўлим» фуқароларни қўрқитиб, карахт қилиб қўяди», — дейди швециялик шифокор.

    «Жамиятнинг муҳим вазифаси — имкон қадар кўпроқ одамлар ҳаётини сақлаб қолиш, деган ғоядан келиб чиқса, яқин йилларда қайси модел кўпроқ одамлар ҳаётини сақлаб қолиши, ундан ҳам муҳими — уларнинг қай бири уларнинг умрини узоқроқ сақлаб қолиши қизиқ», — дейди Людвигссон.

    Олимнинг таъкидлашича, статистика билан бир қаторда, у мавжуд билимларга асосланиб қуйидаги жиҳатлар бўйича ҳисоб-китобларни амалга оширди: ҳар хил ёш гуруҳларида COVID-19 билан касалланиш ва ўлим даражаси, вируснинг тарқалиши, оммавий иммунитетнинг шаклланишига оид прогнозлар ва ўтган инқирозлар (масалан, 2008—2009 йиллардаги жаҳон инқирози) давомида тўпланган тажриба асосида иқтисодий инқирознинг фуқаролар ҳаёти ва соғлиғига таъсири.

    «Ҳисоб-китоблар шуни кўрсатадики, Швеция моделига амал қилганга нисбатан Европа моделга мувофиқ жамиятни тўхтатиш катта эҳтимол билан яқин йилларда ўлим ҳолатларининг ортишига олиб келади. Ва бунда ҳали узоқ муддатли психосоциал таъсирларнинг ҳаёт сифатига салбий таъсирини ва жамиятни тўхтатишнинг соф иқтисодий оқибатларини ҳисобга олмадик», — деб таъкидлаган у.

    Унинг айтишича, оммавий иммунитетни шакллантириш керак ва буни дастлаб ёшларда амалга ошириш лозим. Акс ҳолда эпидемия аҳолининг катта қисмини эмлаш амалга ошириш имконияти пайдо бўлгунга қадар давом этади — бунга бир ёки икки йил талаб этилиши мумкин.

    «Биз, 70 дан ошганлар эса касалланиш хавфи борасида қандай ўйлашимиздан қатъи назар, соғлиқни сақлаш тизимини ортиқча юклантирмаслик учун изоляцияга кўникишимиз керак. Касалликка чалиниш хавфи камроқ бўлган одамлар одатий ҳаёт тарзига қанчалик тез қайтиб, корхоналарни банкротликдан, жамиятни эса оммавий ишсизликдан сақлаб қолишни бошласа, шунча яхши», — дейилади мақола якунида.

    Жонс Ҳопкинс маълумотларига кўра, 17 апрелга келиб Швецияда коронавирусга чалинганлар сони 12 540 кишига етган, 1 400 киши вафот этган.

    Эслатиб ўтамиз, Беларусда ҳам кенг қамровли карантин чоралари жорий қилинмаган. Мамлакат чегаралари очиқ, давлат ва хусусий компаниялар иш фаолиятини давом эттирмоқда. Мамлакатда футбол чемпионати давом этмоқда.

    17.04.2020, 18:43   Изоҳ (0)   60858
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    World Press Photo 2019 йилнинг энг яхши суратларини аниқлади

    17.04.2020, 18:28

    Грузияда 17 апрелдан енгил автомобилларда ҳаракатланиш вақтинча тақиқланди

    17.04.2020, 17:38

    Россиялик вирусологлар испаниялик шифокорларнинг COVID-19 беморидаги кўкаришлар юзасидан қилган хулосаларига баҳо берди

    17.04.2020, 17:16

    Франциялик олимлар коронавирус қандай ҳароратда бутунлай йўқ бўлишини аниқлади

    17.04.2020, 15:06

    Хитойда бир сутка ичида 26 кишида коронавирус аниқланди

    17.04.2020, 14:06

    Япония ҳукумати фуқароларига коронавирус сабаб салкам 1000 доллардан тарқатишга қарор қилди

    17.04.2020, 13:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24

    Эстония Россия билан чегарада хавфсизликни кучайтирди

    Дунё | 3 август, 16:47

    Россия Хитойдан юк машиналари импортини тақиқлади

    Дунё | 3 август, 16:40

    “Тоттенҳэм” Сон Ҳён Миннинг ўрнини “Реал” футболчиси билан тўлдирмоқчи

    Спорт | 3 август, 16:12

    “Тошкент—Шарқий” аэропорти қурилиши сентябрда якунланиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 3 август, 16:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.