Коронавирус тарқалиши билан боғлиқ ҳолатларнинг деярли ярми уни ташувчиларда касалликнинг дастлабки белгилари пайдо бўлишидан олдин тарқалган. Бу ҳақда Гуанчжоу ва Гонконг университетлари эпидемиологларининг тадқиқот натижаларида маълум қилинди.
Олимлар COVID-19 коронавирус инфекцияси эрта босқичда аниқланган 94 нафар беморнинг таҳлил натижаларига таяниб, шу каби хулосага келган.
Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, инсон организмида вирус зарраларининг максимал сони касалликнинг дастлабки кунида пайдо бўлади, ташувчи сифатидаги хавфлилик чўққиси эса белгилар пайдо бўлишига 0,7 кун қолганда маълум бўлади.
Эпидемиологларнинг ҳисоблашича, вирусни юқтириш ҳолатларининг 44 фоизи ташувчида биринчи аломатлар пайдо бўлишидан олдин содир бўлган.
Олимларнинг сўзларига кўра, тадқиқот натижаларидан COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш чораларини янада такомиллаштириш йўлида фойдаланиш мумкин.
Мавзуга доир: «Хитойнинг ўзи айбдор», «Бу Америка фитнаси». Коронавирус ва у келтириб чиқарган когнитив янглишишлар ҳақида
Изоҳ (0)