Дунёнинг 38 давлатидан бўлган 500 дан ортиқ олимлар коронавирус сабаб беморлар таъм ва ҳид билиш ҳиссини йўқотаётгани устида тадқиқот олиб бормоқда. Бу ҳақда Франция илмий тадқиқотлар миллий маркази (CNRS)га таяниб, «Korrespondent.net» хабар берди.
«COVID-19 аниқланган кўплаб беморлар таъм билиш (агевзия) ва/ёки ҳид сезиш (аносмия) қобилиятини йўқотган. Дунёнинг 38 давлатидан бўлган 500 дан ортиқ тадқиқотчилар ушбу феноменни ўрганиш мақсадида Глобал кимёвийсенсор тадқиқотлар консорциуми (GCCR) дорасида бирлашди», — дейилади CNRS хабарида.
Франция халқаро лойиҳага ўзининг илмий муассасаларидаги лабораториялари ва қурилмаларини жалб этган.
Тадқиқот иштирокчилари беморлар орасида ёки COVID-19 билан касалланган инсонлар ўртасида 20 дан ортиқ тилда халқаро сўров ўтказмоқда. Олимлар ўз олдига инсоннинг ёшидан ва бошқа ҳолати ҳамда шароитларини ҳисобга олиб, унинг таъм билиш ва ҳид сезиш ҳиссига касалликнинг таъсирини аниқлаш ва уни баҳолашни мақсад қилиб қўйган.
Барча маълумотлар аноним тарзда тўпланади ва ишончли ҳимоя қилинади.
Мавзуга доир: Олимлар COVID-19’нинг мурдадан тирик одамга юқиши бўйича биринчи ҳолат кузатилганини маълум қилди
Изоҳ (0)