• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Дарё» оқшоми: коронавирус пандемияси бўйича 16 апрелнинг асосий хабарлари

    Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, коронавирус оқибатида вафот этганлар сони дунё бўйича 140 минг кишига яқинлашиб қолди. Инфекция билан касалланганлар сони 2 миллион кишидан ошди. Коронавирус пандемияси бўйича 16 апрелнинг асосий хабарлари.

    Жаҳондаги вазият

    Жонс Ҳопкинс университетининг Тошкент вақти билан соат 20:50 даги маълумотларига кўра:
    • Дунё бўйича инфекция билан касалланганлар — 2 088 425 киши;
    • Касалликдан тузалганлар — 525 884 киши;
    • Инфекция оқибатида вафот этганлар — 138 487 киши.
    Тошкент вақти билан соат 09:40 ҳолатига кўра, АҚШда 30 925 та ўлим ҳолати қайд этилган. Бутун мамлакат бўйлаб коронавирус билан касалланганлар сони 639 055 кишига етди, 52,6 минг киши соғайишга муваффақ бўлди.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Россияда сўнгги бир суткада коронавирусни юқтириб олганлар сони мамлакатнинг 84 та ҳудудида 3448 кишига ортиб, коронавирусга чалинганлар сони 30 минг кишига яқинлашди. Вафот этганлар сони эса 232 кишига етди. Умумий ҳисобда 2304 киши касалликдан тузалган.

    Хитой Соғлиқни сақлаш миллий комиссияси маълумотларига кўра, мамлакатда ўтган бир сутка ичида 46 кишида коронавирус аниқланган. Маълумотларга кўра, 34 нафар бемор хориждан кириб келган, 12 нафари эса мамлакатда касалликни юқтириб олган. Ўтган бир сутка ичида беморлардан ҳеч бири вафот этмаган.

    Фото: «Inbusiness.kz»

    Фото: «Inbusiness.kz»

    Қозоғистонда коронавирус билан касалланиш бўйича яна 36 та ҳолат қайд этилиб, жами касаллар сони 1362 кишига етди. Ҳозирга қадар мамлакатда умумий ҳисобда коронавирусдан 16 киши вафот этди.

    Қирғизистонда коронавирус билан касалланиш 16 апрель ҳолатига кўра, 466 кишига етди. Бутун мамлакат бўйлаб коронавирусдан даволанганлар сони 91 кишига етди. Ҳозирга қадар мамлакатда COVID-19 оқибатида 5 киши вафот этди.

    Ўзбекистондаги вазият

    Ўзбекистонда 16 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 1349 нафарни ташкил этмоқда. Ўзбекистонда ўтган бир ой давомида коронавирусга чалинган беморларнинг тўрт нафари вафот этди.  Хорижда камида 23 ўзбекистонликда коронавирус аниқланган, уларнинг уч нафари вафот этган.

    Маълумот учун, Ўзбекистонда 8 апрель куни 26 кишида, 9 апрель куни 36 кишида, 10 апрель куни 87 кишида, 11 апрель куни 98 кишида, 12 апрель куни ҳам 98 кишида, 13 апрель куни 133 кишида, 14 апрель куни 167 кишида, 15 апрель куни эса 137 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди.

    Ҳозирги вақтда шундан 325 нафари Тошкент шаҳрида даволанмоқда (ҳудудларда айни вақтда даволанаётган беморлар сони 913 нафар). Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков маълум қилди.

    Вирусология илмий-текшириш институти раҳбариятидан олинган маълумотга кўра, институт клиникасида даволанаётган 100 нафар бемордан тўрт нафарининг аҳволи оғир, бир беморнинг аҳволи нисбатан оғир, яна бир нафарининг аҳволи эса ўта оғир, деб баҳоланмоқда. Даволанаётган беморларнинг 26 нафарида пневмония клиник белгилари кузатилмоқда.

    Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти раҳбариятидан олинган маълумотга кўра, ушбу институт клиникасида даволанаётган 101 нафар бемордан икки нафарининг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда. Тошкент тиббиёт академияси (ТошМИ)нинг кўп тармоқли клиникасида даволанаётган 124 нафар бемордан олти нафарининг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда.

    Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

    Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

    Тошкент шаҳридаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлари илмий-текшириш институти клиникасида коронавирус инфекциясига чалинган 70 ёшлик бемор бемор буткул соғайди. У мулоқот орқали коронавирус инфекциясини юқтириб олган. Аввалроқ Бухорода 20 киши, Хоразмда 1 киши касалликдан соғайиб, реабилитацияга жўнатилгани ҳақида хабарлар берилган эди. Ҳозирга қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан тузалганлар сони 129 нафарга етди.

    Сурхондарё вилоятида 23 нафар фуқаронинг коронавирус инфекцияси билан касаллангани аниқланган. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Бобохон Шукуровнинг маълум қилишича, қайд этилган 23 нафар беморнинг 20 нафари 28 март куни Москва шаҳридан чартер рейс билан Термизга олиб келинган. Мазкур рейс йўловчилари Ангор туманида карантинга олинганди. Коронавирус аниқланган 23 нафар беморнинг 3 нафари эса мамлакатлараро қатнайдиган юк машиналари ҳайдовчилари ҳисобланади.

    Ўзбекистонда нима гап?

    Тошкентдаги Инҳа университети талабалари сенсорли «ақлли ниқоб» ихтиро қилди. Ниқоб одамнинг тана ҳарорати, йўтал, аксириш ва нафас олишда бўлаётган қийинчиликлардан унда коронавирус аломатлари бор-йўқлигини аниқлаб беради.

    Фото: Инҳа университети

    Фото: Инҳа университети

    Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганларнинг қон зардобидан фойдаланишга ҳозирча эҳтиёж йўқлиги маълум қилинди. Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов бу масалага тўхталиб ўтди.

    Тошкентда коронавирусга чалинган беморларни ТошМИ клиникасига ётқизиш бошланди. Бунгача пойтахтда коронавирусга чалинган беморлар Вирусология ҳамда Эпидемиология институти клиникаларига ётқизилаётган эди.

    Молия вазирлиги: Коронавирусга қарши курашаётган тиббиёт ходимларига белгиланган устама ва қўшимча тўловлар вақтида ўтказиб берилмоқда. Маълумотларга кўра, 2020 йилнинг 15 апрель ҳолатига кўра, ҳудудий санитария-эпидемиологик осойишталик марказларининг ғазна ҳисоб варақларида юридик мажбуриятлар билан банд қилинмаган 38 миллиард сўм захира маблағлари мавжуд.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Меҳнат вазири COVID-19 оқибатларини юмшатиш учун Cotton Campaign’дан ўзбек пахтасига бойкотни тўхтатишни сўради. Ҳисоб-китобларга кўра, бу тўқимачилик маҳсулотлари экспорт ҳажмини икки баробарга ошириб, аҳоли учун иш ўринларини яратади.

    Мактаб дарсликларини Тошкентда қолдириб, вилоятларга кетган ўқувчиларни баҳолаш қандай амалга оширилади? ХТВ электрон дарсликларни «uzedu.uz» сайтидан кўчириб олиш мумкинлигини маълум қилди. Шунингдек, Халқ таълими вазирлиги уйда якка тартибда таълим олишни ташкил этиш тартиби ҳақида маълумот берди.

    Ўзбекистон Мусулмонлари идораси вакили: «Ифторликни, албатта, дастурхон ёзиб, тўп-тўп одам айтиш, деб тушунмаслик керак». Ифторлик харажатларини муҳтож, камбағал рўзадорларга бериш билан киши уларга ифторлик қилиб берганнинг савобини олиши айтилди.

    Бош прокуратура коронавирус сабабли Ўзбекистон халқига мурожаат йўллади. Бош прокуратура глобал инқироз ва пандемия шароитида прокуратура органлари томонидан амалга оширилиши шарт бўлган қўшимча вазифаларни белгилаб олди.

    Жаҳонда нима гап?

    Трамп АҚШда коронавируснинг энг юқори чўққиси ортда қолганини маълум қилди. Вазиятнинг яхшиланиши ҳукуматга пандемия сабаб жорий этилган чекловларни бекор қилиш бўйича бир қарорга келишга ёрдам беради.

    Канадалик олимлар коронавирус кўпайишини блокловчи препаратни топди. Гап Эбола безгагини даволаш учун яратилган «Ремдесивир» (RDV) дори воситаси ҳақида кетмоқда.

    Германияда карантин чораларининг қисман бекор қилиниши эълон қилинди. Ангела Меркель мамлакатдаги тўлиқ нормал ҳаётга бир неча ҳафта ёки ойдан кейин қайтиш кутилаётганини айтиб ўтди.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Францияда 700 га яқин ҳарбий денгизчи коронавирус юқтириб олгани маълум бўлди. Ҳарбийлар касалланганлар сони бўйича рақамлар ўзгариши мумкинлигини ҳам таъкидлаган.

    Россиялик шифокорлар америкалик олимларнинг COVID-19 бўйича тадқиқот хулосаларига баҳо берди. Юқумли касалликлар бўйича мутахассис Илья Акинфиевга кўра, коронавирус инфекциясида тумовнинг умуман бўлмаслиги асоссиздир.

    Қозоғистонда коронавирус учун оммавий тест ўтказиш бошланади. Тест ўтказиш учун учта кўчма, тўртта стационар лаборатория тайёрланган. Шунингдек, мамлакатда 2,7 миллиондан ортиқ одамга 42 500 тенгедан ижтимоий нафақа тўлаб берилди. Аризалар энг кўп берилган ҳудудлар орасида 667 116 та ариза билан Олмаота вилояти биринчи ўринни эгаллаган.

    Фото: «Хроника Туркменистана»

    Фото: «Хроника Туркменистана»

    «Хроника Туркменистана» ўз манбаларига таяниб, Туркманистоннинг Туркманобод шаҳридаги карантин зонасида COVID-19 коронавирус инфекцияси билан касалланган етти киши сақланаётгани ҳақида хабар берди.

    Коронавирусга чалинган илк бемор Ухандаги лаборатория ходими эканлиги маълум қилинди. У вирусни кўршапалакдан юқтирган.

    Фото: Daily Mail

    Фото: Daily Mail

    Лондонда COVID-19 билан касалланган эр уйдан кетишини талаб қилган рафиқасини уриб ўлдирди. Гумонланувчининг хотини унинг коронавирусга чалинганини билганидан кейин эридан квартирадан йўқолишини сўраган.

    Чилида коронавирусдан ўлганлар сони тузалганлар статистикасига қўшиб ҳисобланмоқда.

    «Дарё» колумнисти Ўткирбек Холмирзаев коронавирус пайдо бўлиши ортидан жамият аъзоларида, уларнинг хулқ-атворида кузатилган айрим хулқий жараёнлар, когнитив янглишишлар ҳақида фикр юритади: «Хитойнинг ўзи айбдор», «Бу Америка фитнаси». Коронавирус ва у келтириб чиқарган когнитив янглишишлар ҳақида.

    Ўқишни қатъий тавсия этамиз: Миллионлаб инфекция ташувчига ташхис қўйилмаганми? Математик моделлаштириш орқали пандемиянинг аниқ манзараси олинди.

    Ҳар куни кечқурун фақат битта хабар жўнатамиз. «Дарё» оқшоми — кун давомида рўй берган барча воқеа-ҳодисалар дайжести Telegram-канали: @daryooqshomi

    16.04.2020, 22:11   Изоҳ (0)   215707
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда карантин даврида деҳқон бозорларидаги нарх-наво эълон қилинди

    16.04.2020, 22:05

    USAID Ўзбекистон аҳолисининг эҳтиёжманд қатламига хавфсиз озиқ-овқат етказди

    16.04.2020, 21:55

    Ўзбекистон Мусулмонлари идораси таровеҳ ва жума намозларининг уйда ўқилиши масаласига изоҳ берди

    16.04.2020, 20:38

    АКТ вазирлиги Uzmobile мобил интернет тезлиги қачон оширилиши масаласига изоҳ берди

    16.04.2020, 20:08

    Сурхондарёда даволанаётган коронавирусга чалинган беморлар ҳақида маълумот берилди

    16.04.2020, 19:37

    «Ўзгидромет» 17 апрелда қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди

    16.04.2020, 19:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёевни Қурбон ҳайити билан кимлар табриклади?

    Ўзбекистон | 6 июн, 19:57

    Украина “Ўргимчак тўри”га ўхшаш янги операцияларга тайёрланмоқда — The Washington Post

    Дунё | 6 июн, 19:30

    Германия юзлаб мигрантларни мамлакатга киритмади

    Дунё | 6 июн, 18:50

    Украиналик болалар дам олиш ва реабилитация учун Тошкентга келди (фото)

    Ўзбекистон | 6 июн, 17:46

    Япониядаги “EXPO-2025” кўргазмасидаги сувда бактериялар аниқланди

    Дунё | 6 июн, 16:58

    Исроил узоқ танаффусдан сўнг Байрут ҳудудига зарба берди

    Дунё | 6 июн, 16:00

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ва мураббийларини мукофотлаш тўғрисидаги президент фармони эълон қилинди

    Ўзбекистон | 6 июн, 15:25

    Муҳаббат ва нафрат ораси бир қадам. “Ёлғончи” Трамп ва “телба” Маск ўртасидаги можаро ижтимоий тармоқларни портлатди

    Дунё | 6 июн, 14:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.