• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Пахтакор»га қайтишни хоҳламайдиган, Беларусь чемпионатида тўпурар бўлиб турган Жасур Яхшибоев интервьюси

    Беларусь чемпионатида тўп тепаётган ўзбекистонлик футболчи Жасур Яхшибоев Осиё футбол конфедерацияси расмий сайтига катта интервью берди. «Дарё» интервьюни ўзбек тилида тақдим этади.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Маълумот учун, Яхшибоев жамоаси «Энергетик-БГУ» 4-турдан сўнг 9 очко билан мусобақа жадвалида 2-ўринда бормоқда. Жасур эса 3 та гол билан тўпурарлар пойгасида 1-ўринни банд этиб турибди.

    — Беларусь чемпионатидаги ажойиб старт билан табриклайман. Эришган муваффақиятларингиз ўзингиз учун ҳам кутилмаган бўлдими? Бунчалик яхши тайёргарликнинг сири нимада?

    «Беларусь чемпионатининг илк туриданоқ ажойиб старт олдик. Европада анча машҳур бўлган БАТЭга қарши баҳсда бизнинг ғалаба қозона олишимизни, тўғриси, ҳеч ким кутмаганди. Бироқ ушбу баҳснинг асосий қисмида биз катта иштиёқ билан ўйнадик. Дебют ўйинимда мен ҳам ўзимни фақат яхши томондан кўрсатишга ҳаракат қилдим. Майдонда берилган вазифани бажариш ва гол уриш жуда муҳим эди. Ҳужумчи ҳар доим майдонга тушдими, рақиб дарвозасини ишғол қилишга ҳаракат қилиши лозим. Мен ҳам ҳар доим шунга ҳаракат қиламан».

    — Мавсум бошланишига қадар Беларусда нималарга эришишни кўзлаган эдингиз?

    «Беларусь чемпионатига келишимнинг асосий сабаби — бу ерда ўзимнинг энг яхши ўйинимни кўрсатиб, сўнгра Европанинг кучли клубларидан бирига ўтишни хоҳлашим билан боғлиқ. Мақсадим — голлар уриш ва жамоадошларимнинг гол уришига ёрдамлашиш. Беларусь чемпионатининг энг яхши тўпурари бўлишни истайман».

    — Борисовда БАТЭни 3:1 ҳисобида мағлуб этдингиз. Сиз эса 2 та гол урдингиз. Мухлислар иштирокингизни қандай кутиб олди?

    «БАТЭдек гранд жамоага 2 та гол уриш — ажойиб натижа. Кўпчилик буни яхши қабул қилди. Дублга эриша олганимдан кўплаб мухлислар жуда хурсанд эди. Секин-аста Беларусда мени таниб боришмоқда».

    — Ўзбекистон ва Беларусь футболи орасидаги фарқ қандай деб ўйлайсиз?

    «Агар Беларусь ва Ўзбекистон чемпионатини ўзаро солиштирадиган бўлсак, ўйин услубида бироз фарқ бор. Иккала чемпионат ҳам ўзига яраша кучли. Ҳар бир чемпионатнинг ўзига яраша кучли томонлари бор. Бу ерда Европага хос ҳар ҳолда шунга яқинроқ ўйин кўрсатишади. Беларусь чемпионатининг даражасида ҳам анча яхши».

    — Бу сизнинг легионер сифатида клубдаги биринчи тажрибангиз. Фарқлар қандай? Футбол майдони ва ундан ташқарида қандай ўзгаришлар қилиш керак бўлди?

    «Ҳа, фаолиятимда илк бор легионерга айландим. Легионерлар ҳар доим маҳаллий ўйинчиларга қараганда кучли бўлиши шарт. Улар ҳар бир ўйинда маҳаллий ўйинчиларга қараганда кучлироқ ва чиройлироқ ўйин кўрсатиши лозим. Хорижда тўп тепишнинг кўплаб устунлик берадиган тарафлари ҳам бор. Инсон сифатида ўсиш мумкин. Шунингдек, ҳозир мен учун ҳам футболчи сифатида ўсишга эришиш учун қулай вақт ҳисобланади.»

    — Коронавирус вақтида давом этаётган кам сонли лигалардан бири, албатта, Беларусь чемпионатидир. Футболчи сифатида ўзингизда кўпроқ диққат-эътиборни ҳис қиляпсизми? Ёки бу одатий ҳолга айланиб бўлганми?

    «Кўплаб давлатлар ўзларида футбол баҳслари тўхтатилгани сабаб Беларусь чемпионатини транляция қилмоқда. Бутун дунёда Беларусь чемпионатини кузатишмоқда. Бу жуда яхши реклама. Футболчилар учун жуда яхши имконият. Шу боисдан ҳам ўзимни фақат яхши тарафдан кўрсатишга ҳаракат қиляпман».

    — «Энергетик»нинг ўтган мавсумдаги энг яхши ҳужумчиси Илья Шкурин ЦСКА билан шартнома имзолади. Ҳозир эса Беларусь чемпионатига эътибор одатдагидан кучли. Агар шундай яхши иштирок этишда давом этсангиз, сизда бошқа хориж клубига ўтиш имконияти бўладими? Ёки ҳали ҳам «Пахтакор»га қайтишдан умидвормисиз?

    «Ўтган мавсум Шкуринда бўлган имконият энди менда ҳам пайдо бўлиши мумкин. Негаки айни дамда барча Беларусь чемпионатини томоша қилмоқда. Агар мавсум сўнгига қадар яхши ўйнашда давом этсам, албатта, кучли чемпионатга ўтиб, гранд жамоа либосида ҳаракат қилиш имкониятига эга бўлишим мумкин. Мақсадим аниқ — Европада тўп тепиш. «Пахтакор»га қайтишни хоҳламайман».

    — Йил бошида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси сафида Таиланддаги U-23 Осиё чемпионатида ярим финалга қадар етиб бордингиз. Жамоа Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита олмади, аммо сизнинг иштирокингиз яхши чиқди. Ортга назар ташласак: бу мусобақа сиз учун қандай ўтди? Муваффақиятми, омадсизликми ёки шунчаки ўртача?

    «Таиланддаги Осиё чемпионатида ярим финалга чиқди. Аммо бизнинг мақсадимиз Токио Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритишдан иборат эди. Аммо умуман олиб қаралса, ярим финал ҳам ёмон натижа эмас. Аммо биз ёзги Олимпиада ўйинларидан қуруқ қолдик. Шунинг учун бу натижани муваффақиятсизлик деб ҳисоблайман».

    — Ушбу чемпионатдан олган энг муҳим жиҳатлар қайси бўлди?

    «U-23 Осиё чемпионатида иштирок этиш орқали ўз тажрибамизни ошириб олдик. Мусобақа даражаси ҳам яхши эди. Бу мусобақа ёш футболчиларнинг ўзини кўрсатиш учун яхши имконият ҳам бўлди. Менда ушбу чемпионатдан фақат ижобий таассуротлар қолди».

    — Ҳозир 22 ёшдасиз? Аммо халқаро футбол қачон қайтишини билмаймиз. Бироқ ҳозирги тайёргарлигингиз, терма жамоага тезроқ қайтиш имкониятини тақдим этадими?

    «Миллий терма жамоа шарафини ҳимоя қилиш — ҳар бир футболчи учун шараф. Ўзбекистон терма жамоасидан чақирув олиш учун Беларусда энг яхши ўйинимни кўрсатишга ҳаракат қиламан. Келажакда терма жамоамиз учун муҳим ўйинчи бўлиш ниятидаман. Жамоа учун фойдали футболчи бўлишни хоҳлайман».

    Бошқа интервью ва мақолалар:

    • АПЛ энг зўр лига, «Энфилд» энг яхши стадион. «Ливерпуль»нинг япониялик илк футболчиси Такуми Минамино интервьюси
    • Одил Аҳмедов коронавирус, кўршапалак ва Хитой таомлари, Кевин де Брюйне ҳамда Ўзбекистонга қайтиши борасида
    • Элдор Шомуродов Ростовдаги карантин, ҳаётидаги энг муҳим шахс ва азалий орзулари ҳақида
    • Дарс қолдиргани учун тарсаки еган, болалигида футбол ўйнаш тақиқланган, Ferrari, самолётлардан воз кечган Садио Мане ҳақида
    • Танқидлар, хотиржамлик, Зиданнинг ёрдами ва Каземиф ҳақида. «Реал»нинг 19 ёшли янги юлдузи Винисиуснинг катта интервьюси
    • Чандиқли киши. 2 ёшида оғир ЙТҲга учраган, кейинчалик исломни қабул қилган Франк Рибери ҳақида
    • 3 мингта жароҳатни бошдан кечирган, MMA’ни ёқтирмайдиган ва катталар учун фильмларда рол ижро этишга мажбур бўлган Жеки Чан ҳақида

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

    15.04.2020, 14:34   Изоҳ (0)   29286
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Реал» коронавирусга қарамай уй стадионини таъмирлашда давом этади

    15.04.2020, 12:23

    «Тоттенҳэм» вакили: «АПЛда мавсумнинг бекор қилиниши клублар учун фалокатли бўлади»

    15.04.2020, 10:34

    «Интер» Лаутаро эвазига «Барселона»дан Гризманни сўради

    15.04.2020, 09:18

    «Милан» собиқ директори: «Реал» 0:5 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин бизни ҳакамни сотиб олганликда айблаганди

    15.04.2020, 08:36

    Немисча аниқлик, португалча дид. ЖЧ—2018 мусобақасида киритилган энг чиройли 10 та гол (видео)

    14.04.2020, 23:43

    «Моуриньо «Челси»ни тарк этганда ҳатто жамоа етакчилари ҳам йиғлаганди» — Сидуэлл

    14.04.2020, 22:03
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия Украинага рекорд миқдорда дрон учирди 

    Дунё | 18 май, 18:23

    IFFHS: Барча даврларнинг энг зўр 10 нафар футболчиси номи маълум бўлди (топ-10)

    Спорт | 18 май, 18:10

    Жефф Безоснинг қаллиғи Парижда дабдабали қиз базмини ўтказди

    Лайфстайл | 18 май, 17:55

    Хитой компанияси Сурхондарёда автомобиль заводи қуришни таклиф қилди

    Ўзбекистон | 18 май, 17:25

    “Манчестер Сити” иккита футболчи учун салкам 185 миллион евро сарфлашга тайёр

    Спорт | 18 май, 16:56
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.