«Дарё»ни Telegram’да ўқинг! Join!
10:00, 13.04.2020 132712

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 896 нафарга етди

Ўзбекистонда 13 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олган фуқаролар сони 896 кишига етди, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Аввалроқ, 12 апрель куни соат 23:00 ҳолатига кўра, беморлар сони 865 нафарга етгани маълум қилинганди.

Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалиниш билан боғлиқ дастлабки ҳолат қайд этилганидан бери (15 март66 киши соғайди, тўрт киши (икки аёл ва икки эркак) эса коронавирус сабаб вафот этди.

Ўзбекистондан ташқари Австрия, Арманистон, АҚШ, БАА, Жанубий Корея, Покистон, Россия, Таиланд ва Қозоғистонда ҳам жами 23 нафар ватандошда коронавирус аниқланган, улардан уч нафари (барчаси АҚШда) вафот этган. Вафот этганлардан бири Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли шашмақом ижрочиси Рустам Самарқандий эди.

Изоҳ қолдиришдан аввал, қоидалар билан танишиб олинг: http://dy.uz/sBU7c

Бошқа янгиликлар