• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Китоб

    «Бу романни бир марта эмас, беш марта ўқиш керак». 10 апрель – Абдулла Қодирий таваллуд топган кун

    Бугун халқимизнинг севимли ёзувчиси Абдулла Қодирий туғилган кун. Шу муносабат билан адибнинг энг машҳур романини қайта эсга оламиз. «Дарё» колумнисти Нурбек Алимов асарни таҳлил қилади. Ўқимаган бўлсангиз, карантин буюк романни ўқиб чиқиш учун айни муддао.

    Фото: Google Photos

    Флешбек

    Бу асарни илк марта иккинчи синфлигимда, айни эртакларга шўнғиб ўқийдиган пайтларим уйдаги китоблар орасида кўриб қолиб қизиқиб ўқишни бошлаганман. Бу «эртак» китобда шаҳзода, малика ва ҳеч қандай сеҳр-жоду йўқлигига ҳайрон қолганман, аммо барибир охиригача ўқиб тугатганман. Орадан вақт ўтиб телевизорда «Ўткан кунлар» романи асосида суратга олинган фильм диққатимни тортган, жуда қизиқиб кўрганман. Фильм тугаши билан асарни иккинчи марта ўқишга киришиб кетганман. «Ўткан кунлар» худди мана шундай, такрор-такрор ўқишга арзийдиган кўҳна роман.

    Асар ҳақида

    «Ўткан кунлар» романининг қачон ёзиб тугатилгани, матбуотда эълон қилиниши ҳақидаги маълумотларда бироз чалкашликлар бор. Аммо адиб ижоди юзасидан чуқурроқ иш олиб борган тадқиқотчилар келтирган маълумотларга кўра, Абдулла Қодирий 1917–1918 йиллардан бошлаб «Ўткан кунлар» романи учун материал йиғишга киришди. 1922 йилда биринчи ўзбек романининг илк боблари «Инқилоб» журналида чоп этила бошлади. Ўша йиллардаёқ асар қўлма-қўл бўлиб, ўқувчилар кейинги бобларнинг чиқишини интиқ бўлиб кутди.

    Барчамизга маълумки, у даврларда замон анча нотинч эди. Шу сабабли журнал мунтазам чоп этилмаган. Маълумотларни ўрганиб чиқсак, фақатгина 1922 йилнинг ўзида «Инқилоб» журнали маъмурияти бир неча марта алмашганини кўришимиз мумкин. Бу ҳолат эса роман тақдирига ҳам анчайин салбий таъсир қилди, ҳатто асардаги сўзларда оригинал ҳолатдан узоқлашишларни кўришимиз мумкин. Романнинг биринчи бўлими илк бор 1925 йилда нашр қилинган бўлса, 1926 йилда айрим хатоликлар тузатилиб қайта нашрдан чиқди.

    Сюжет

    «Мозийға қайтиб иш кўриш хайрлик, дейдилар. Шунга кўра мавзуни мозийдан, яқин ўткан кунлардан, тарихимизнинг энг кирлик, қора кунлари бўлған кейинги ‘хон замонлари’дан белгиладим», дейди Абдулла Қодирий роман аввалида. Дарвоқе, адиб роман нафаси уфуриб турган юқоридаги фикрларни бежизга келтирмаган. Асар XIX аср воқеалари, ижтимоий манзаралари, турмуш тарзини акс эттирган ва бу мураккаб тарихий давр асар қаҳрамонлари Отабек ва Кумушнинг фожиали севги қиссаси фонида тасвирланган.

    Отабек 24 ёшда, тошкентлик Юсуфбек ҳожи ва Ўзбек ойимнинг кўз нури, ягона фарзанди. Марғилон гўзали Кумуш эса 17-18 ёшларда Мирзакарим қутидор ва Офтоб ойимларнинг ёлғиз фарзанди. Савдогарлик билан шуғулланувчи Отабек Марғилонда Мирзакарим қутидорнинг ташқи ҳовлисидан ўтган ариқдан таҳорат учун сув олаётиб, тасодифан Кумушга кўзи тушади. Кумуш ҳам Отабекни кўради. Нигоҳлар бир-бирига тўқнашган чоғда иккала қалбда ҳам ишқ оташи алангаланади.

    «Ўткан кунлар» фильмидан кадр.

    «Ўткан кунлар» фильмидан кадр.
    Фото: Google Photos

    Отабек ҳам Кумуш ҳам жуда паришон бўлиб юради, улар ҳали бир-бирини танимас эди. Отабекнинг ёнида доимо у билан бирга юрган, унинг «маънавий отаси» Ҳасанали бу паришонликнинг тагига этади ва Отабек номидан Зиё шоҳичи билан бирга қутидорникига совчиликка отланади. «Киройи куёвинг шундай бўлса» деб ҳавасланиб юрган Мирзакарим қутидор қизини Тошкентга юбормаслик шарти билан розилик беради. Куёвнинг ким эканидан Кумуш ҳали хабарсиз, кўнглидаги хуфиёна ишқидан азоб чекарди.

    Тўй бўлади ва Кумуш ўша куни куёвнинг ўзи ариқ бўйида кўриб қолган йигит, қалбининг соҳиби эканини билади. Ёзувчи сюжет оқими билан ўша даврдаги ўта мураккаб тарихий даврни ҳам қадам-бақадам ҳикоя қилиб боради. Маҳаллий ҳокимликлар бир-бири билан низода, тўқнашувларда қипчоқ ва қора чопонлар бир-бирини аёвсиз қираётган бир вазият эди.

    Ягона ўғли Отабекнинг марғилонлик қиз Кумушга уйланганини ва унинг устига келинининг ота-онаси қизини Тошкентга юбормаслигидан хабар топган Ўзбек ойимнинг фиғони фалакка чиқади ва ўғлини иккинчи марта уйлантириш учун Тошкентдан келин қидириб, Отабекнинг ризолигисиз қиз тарафга ваъда ҳам беради. Ота-она орзусига қарши чиқолмаган Отабек Олим понсадбошининг қизи Зайнабга уйланишга мажбур бўлади.

    Отабек Тошкентда юрган кезлари Кумушга олдиндан кўз олайтириб юрган Ҳомид хотинбоз ҳийла уюштириб, Отабекнинг номидан Кумушга сохта талоқ хати ёзади. Бундан бехабар Марғилонга қайнотасининг уйига келган Отабекни Мирзакарим қутидор ҳайдаб юборади. Ҳолатга тушунмасдан Отабек ҳам қайнотасидан қаттиқ ранжийди. Орадан анча ойлар ўтади, Отабек Марғилонга бир неча марта келиб уста Алимникида тунаб қолаверади.

    Шундай кунлардан бирида Отабек бехосдан Ҳомид ва бир гуруҳ разил кимсалар томонидан ўзига уюштирилган ҳийладан хабар топади. Бундан ташқари, Ҳомиднинг яна бир қабиҳ ниятини ҳам олдиндан билиб қолади ва бир ўзи уч кишига қарши курашиб, Ҳомиднинг Кумушни олиб қочиш режасини йўққа чиқаради. Бўлиб ўтганлардан ҳайрон қолган Мизакарим қутидор ва оиласи Отабекнинг олдига, Тошкентга, йўл олишади. Кумуш ва Зайнабнинг кундошлик ҳаёти бошланади.

    «Ўткан кунлар» фильмидан кадр.

    «Ўткан кунлар» фильмидан кадр.
    Фото: Google Photos

    Зайнабнинг қизғанишлари, Кумушнинг илмоқли гаплари, тортишиб қолган кундошларга Юсуфбек ҳожидан чиройли муроса шакллари фонида кунлар ўтади. Кумуш фарзанд кутаётган эди ва ой-куни етиб кўзи ёриган куни кундоши Зайнаб унга опаси Хушрўй бибининг ундови билан аталага заҳар қўшиб беради. Кумуш бу ёруғ оламни тарк этади. Севгисидан қолган ягона Ёдгори билан Отабек Зайнабни талоқ қилиб, бош олиб Марғилонга кетади. Бўлиб ўтганлардан таъсирланган Зайнаб ақлидан айрилади.

    Асар сўнггида эса ватанни ҳимоя қилишга отланган Отабекнинг жанглардан бирида вафот этгани айтилади.

    Таҳлил

    Асар воқеалари XIX асрда жуда мураккаб тарихий вазиятда юз беради. Хонлик ва бекликлар бир-бири билан ихтилофда, қипчоқ ва қорачопон низолари кўпчиликнинг ёстиғини қуритган ва энг катта таҳлика Туркистонга ташқи душман таҳдид солаётган жиддий ва чигал давр ёритилган. Шу билан бирга, асар ёзилган йиллар муҳити ҳам ўта алғов-далғов ва таҳликали эди.

    Абдулла Қодирий ва у каби зиёлиларга аёвсиз тошлар отилаётган қатағон шамоли шиддатли эсаётган бир даврда адиб «Ўткан кунлар» романида тилга олинган воқеалар орқали ўзи яшаган даврдаги ҳолатларга ҳам ўз муносабатини баён қилган десак, тўғри бўлади. Романда асосий сюжет линияси ичида бир-бири билан узвий боғлаб борилган кичик сюжет линиялари ва ранг-баранг характерлар улардаги ажралиб турувчи хислатлар, қаҳрамонларнинг психологик ҳолатлари, уларнинг фожиалари, хурсандчилиги моҳирона тасвирланган.

    Асарни таҳлил қилар эканман, романдаги фожиага сабаб бўлган омилни қидирмадим, Зайнаб ва Кумуш муносабатларига қозилик қилишдан сақланган ҳолда бундан аввалги қилинган таҳлилларда тилга олинмаган жиҳатларга эътибор беришга ҳаракат қилдим.

    Романда ўқувчини ҳаяжонга солувчи ҳолат, албатта, Отабек ва Кумуш севгиси. Бир кўришда бир-бирига хуфиёна ошиқ бўлиши ортидан ўқувчида ҳам ажиб ҳаяжон шакллана боради. Танимаган йигитга узатилаётган Кумуш билан бирга изтироб чекса, хаёлидаги у гўзалнинг нигоҳларидан ўт каби ёнган Отабек билан бирга ёнади. Ва ниҳоят тўй оқшоми Отабек ва Кумуш кўришган онда куёвнинг Отабек эканидан бехабар Кумушнинг маъюс кўзлари бирдан порлаб «Сиз ўшами?» деб сўраши ўқувчини ҳам кучли ҳислар уммонида сузишга ундайди. Шу ўринда асардаги ушбу машҳур диалогни ўзбекона муҳаббатнинг рамзига айланган жумлалар десам тўғри бўлади.

    «Ўткан кунлар» фильмидан кадр.

    «Ўткан кунлар» фильмидан кадр.
    Фото: Google Photos

    Адиб Отабек образида ўзининг янгича фикрларини илгари сурган. Отабек савдогар ва ўзи борган ўлкалар ва ўз юртидаги иқтисодий ҳолатлар юзасидан соғлом қиёсий фикрлар билдиради. Бундан ташқари, Зиё шоҳичининг уйида бўлиб ўтган суҳбатда ўзининг уйланиш масаласи фонида ўша давр оилаларида хотин-қизларга нисбатан мавжуд бўлган носоғлом муҳит ҳақида танқидий қарашларини айтиб ўтади.

    Романдаги мен учун мукаммал образлардан бири бу – Юсуфбек ҳожи. У Тошкент ҳокимининг мушовири — маслаҳатчиси. Доимо бу характер ҳақида ўйлаганимда кўз олдимда нурли бир чеҳра, ҳақиқий инсоний фазилатлар билан мужассам нуроний образ гавдаланаверади. Асардаги машҳур диалоглар ҳам бунга ёрқин мисол.

    Бундан ташқари, асарда унга шундай таъриф берилади. «Юсуфбек ҳожининг қизиқ бир табиати бор: хотини билангина эмас, умуман уй ичиси билан ҳар қандай масала устида бўлса бўлсин, узоқ сўзлашиб ўтирмайдур… Ҳожи бир неча вақт сўзлағувчини ўз оғзиға тикилтириб ўтурғандан сўнг, агар маъқул тушса ‘хўп’ дейдир, гапка тушунмаган бўлса ‘хўш’ дейдир, номаъқул бўлса ‘дуруст эмас’ дейдир ва жуда ҳам ўзиға номаъқул бўлса бир илжайиб қўйиш билан кифояланиб мундан бошқа сўз айтмайдир ва айтса ҳам уч-тўрт калимадан нарига ошмайдир».

    Ушбу таърифдан ҳам Юсуфбек ҳожининг нақадар мулоҳазали, ўзига хос маънавий салобатга эга образ десам ўринли бўлади. Давлатчилик бошқаруви ва давр ижтимоий муҳитига муносабатида ҳам Юсуфбек ҳожи образининг мукаммаллигига гувоҳ бўламиз. Адиб давлат бошқаруви ҳақидаги танқидлари ва норозиликларини ҳожи образи мисолида еткизиб берган.

    Асарда менинг эътиборимни доим тортадиган характерлардан бири бу Хушрўйбиби образи. Хушрўй Зайнабнинг эгачиси, Зайнаб билан бир қориндан талашиб тушган бўлса-да, бири сув, бири олов. Олов бу — Хушрўй. Оилада унинг дегани деган, айтгани айтган. Уйдагилар бирор жойга меҳмонга бормоқчи бўлганда Хушрўй бораман деса гап тамом, ҳеч ким унга қарши гапиролмайди.

    «Ўткан кунлар» фильмидан кадр.

    «Ўткан кунлар» фильмидан кадр.
    Фото: Google Photos

    Агар бормайман дедими, ҳеч ким судраб ҳам олиб боролмайди. Романда Хушрўйга берилган мана шу каби таърифларни ўқиркансиз, унинг ниҳоятда шаддод образ эканини гувоҳи бўласиз. Умуман олганда, Хушрўй образи бир қарашда жуда рангли, ҳозирги замон талаб қилган характердай туюлади албатта, унинг фитратидаги ёвузликларни ҳисобга олмаганда. Ахир Зайнабни қотилликка ундаган ҳам, бир оилани илдизи билан юлиб ташлаган ҳам айнан шу образ эди.

    Асарда жуда кўп иллатларни ҳам ёзувчи ўринли очиб берганки, ўқувчи ҳам романни ўқир экан ундай ҳолатларда безовталанади. Масалан, Ҳомид хотинбознинг кўп хотинлик ҳақидаги фикрлари, хотинлар билан муроса қилишда қамчинидан қон томиши кераклиги ҳақидаги фикрлар, Мирзакарим қутидор ва Офтоб ойимларнинг Кумушни Тошкентга юбормаслик шарти, қизининг норозилигига қарамасдан уни узатишга розилик бериш, орзу-ҳавас йўлида Ўзбек ойимнинг Отабекни иккинчи марта уйланишга мажбур қилиши ва шунга ўхшаш кўпгина иллатлар ном берилмасдан ҳикоя қилинган.

    Буларнинг бари давр жаҳолатидан далолат бермоқда. Ёзувчининг асосий мақсадларидан бири ҳам жаҳолат ва унинг салбий оқибатларини кўрсатиб бериш эди.

    Хулоса

    «Ўткан кунлар» романи ўзбек адабиёти хазинасининг бебаҳо дурдонаси ҳисобланади. Асар биз бошқа асарлардан қидириб ҳам топа олмайдиган, миллийлигимизни тараннум этувчи унсурларга лиқ тўла. Қолаверса, романнинг давр ҳаётини очиб беришдаги роли ҳам беқиёсдир. Барчангиз ушбу асарни бир маротаба бўлса ҳам ўқиганингизни биламан, аммо «Ўткан кунлар» бизга ўтган кунларимиздан дарс берувчи, бизга бизни ўргатувчи романдир. Зеро адибнинг ўзи ҳам таъкидлаб ўтганидек, «Бу романни бир марта эмас, беш марта ўқиш керак».

    Иқтибослар

    Ўғлингизни вужуди билан орзунгизни қондириш осон бўлса ҳам, оладирган келинингиз қаршисида мени бир жонсиз ҳайкал ўрнида тасаввур қилингиз;

    Оқ билан қорани ажратолмаган фуқаронинг бир неча ғаразгўй мустабидлар кайфи йўлида бир-бирисининг қонига ташна бўлишлари ва натижада истиқболнинг ваҳм кўринишлари;

    Бошқа сўзлардан ҳам ортиқроқ эсингга шуни солиб ўтайки, сиёсат тўғриларида ўйлаброқ сўзла;

    -Сиз ўшами!?

    -Мен ўша!

    Қизиқарли фактлар

    1969 йилда асар асосида режиссёр Йўлдош Аъзамов томонидан фильм суратга олинган бўлиб, унда бош ролларни Ўлмас Алихўжаэв ва Гулчеҳра Жамиловалар маромига етказиб ўйнаган;

    Асар 2019 йилда америкалик тадқиқотчи ва таржимон Марк Рис томонидан «Bygone days» номи билан инглиз тилига таржима қилинган;

    Таржимон Марк Риснинг таъкидлашича, у таржима устида 20 йил иш олиб борган;

    Роман 1933 йилда Боку шаҳрида лотин алифбосида, 1958–1961 йилларда Карачи шаҳрида ўзбек тили араб алифбосида нашр қилинган.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    Мавзуга доир:

    «Мен инсонман. Мен севишим керак». «Элжернон учун гуллар» романи ҳақида

    «Бу ҳаётда ё овчисиз, ё ўлжа». «Буюк Гетсби» романи ҳақида

    Ўсмирликдан ўтиш қийинчиликлари ва Жером Селинжернинг «Жавдарзордаги халоскор» романи ҳақида

    «Қанча уринма, оғритганда оғрийди». Харуки Муракамининг «Норвегия ўрмони» романи ҳақида

    Холокост даҳшатлари ёш болакай кўзи билан. «Йўл-йўл пижамали бола» романи ҳақида

    Дайди бола дафтари. Диккенснинг «Оливер Твист» романи ҳақида

    «Аёл йиғлай олмаса, бу даҳшатли нарса». «Шамолларда қолган ҳисларим» романи ҳақида

    «Очлик ҳатто шерларни ҳам ювош қилиб қўяди». «Робинзон Крузо» романи ҳақида

    «Мағрурлик камбағаллар учун ҳашаматдир». «Шахмат новелласи» ҳақида

    Кулгили саргузаштлар ҳақида жиддий асар. «Дон Кихот» романи ҳақида

    «Бу ўзинг билан яккама-якка шафқатсиз жанг қилиш эди». Оноре де Балзакнинг «Даҳрийнинг ибодати» новелласи ҳақида

    «Қулликнинг энг даҳшатли томони шундаки, у ҳис-туйғуларни ўлдиради». Гарриэт Бичер-Стоунинг «Том амакининг кулбаси» романи ҳақида

    «Ҳаммаси болаликда қум қасрлар ва қартадан ясалган уйларни бузишдан бошланади». Маркус Зусакнинг «Китоб ўғриси» романи ҳақида

    Карантин пайти ўқиш тавсия этилади. Албер Камюнинг «Вабо» романи ҳақида

    10.04.2020, 16:34   Изоҳ (0)   127131
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда муддатли тўлов асосида автомашина сотувчи МЧЖ қасддан банкрот қилинди 

    Ўзбекистон | 13 июл, 14:25

    Эрон президенти Исроил ҳаво кучлари зарбасида жароҳат олган — ОАВ

    Дунё | 13 июл, 14:00

    Евроиттифоқнинг Россияга нисбатан санкцияларини блоклаб турган Словакия қароридан қайтиши мумкин 

    Дунё | 13 июл, 13:34

    Россия ва Беларусь “анъанавий қадриятларга асосланган” сунъий интеллект яратмоқчи

    Дунё | 13 июл, 12:48

    АҚШ давлат департаменти ислоҳот важи билан 1 350 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади — CNN 

    Дунё | 13 июл, 11:25

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54

    Россия мамлакатнинг учинчи энг йирик олтин ишлаб чиқарувчисини миллийлаштирди

    Дунё | 13 июл, 10:38

    Фарғонада фуқаро ўз танишини Gentraʼда қасддан уриб, ўлдириб қўйди

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:14
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.