• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Солиқ қўмитаси картадаги пул айланмаси ҳақида ахборот олиш борасидаги ўз ташаббусини изоҳлади

    Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки бошқарувининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банклари томонидан банк ҳисобварақларига оид ахборотларни Давлат солиқ қўмитасига электрон узатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қўшма қарори лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди ва кенг жамоатчилик эътиборини тортди. Давлат солиқ қўмитаси ушбу масала юзасидан ўз муносабатини билдиради.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»
    Аксарият хорижий мамлакатлар тижорат банкларида AML (Anti-Money Laundering – Пул ювишга қарши кураш) ва KYC (Know Your Customer – Ўз мижозингизни билинг) тизимлари ишлайди. Тижорат банклари улардан фойдаланиш жараёнида шубҳали операцияларни таҳлил қилади ва ноқонуний пул оқимлари белгилари, аниқланса, бу ҳақда солиқ идораларига ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш органларига хабар беради.

    Ўзбекистонда солиқ органлари тижорат банкларидан бундай маълумотларни олмайди. Бу борада назорат йўқлиги ‘яширин иқтисодиёт’нинг пайдо бўлиши ва ривожланишининг асосий омилларидан биридир.

    Фақатгина 2020 йил январь ойининг ўзида сотувдан тушган даромадлари камайган 185 та корхона таҳлил қилинганда, жисмоний шахсларнинг тўлов карталари орқали 6,3 миллиард сўм миқдорида товар айланмаси аниқланди. Шунча вақт давомида улар 27 519 та транзакцияни амалга оширган. Солиқ тўлашдан бўйин товлаш фактлари мавжуд бўлиб, ушбу сумма ҳеч қандай расмий ҳужжатларда акс эттирилмаган.

    Президент Шавкат Мирзиёев 2020 йил 24 январда Парламентга мурожаатида ‘Ислоҳотларимизга жиддий тўсқинлик қилаётган ‘яширин иқтисодиётъга барҳам берилмас экан, соғлом рақобат ҳам, қулай инвестиция муҳити ҳам шаклланмайди’ дея таъкидлаган эди.

    Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда ‘Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банклари томонидан банк ҳисобварақларига оид ахборотларни Давлат солиқ қўмитасига электрон узатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида’ги ДСҚ ва МБнинг қўшма қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.

    Ушбу ҳужжат нима учун ишлаб чиқилди?

    Асосий мақсад тадбиркорлар солиқларни тўлашдан бош тортмасдан қонуний фаолият олиб боришини таъминлашдир.

    R2R (жисмоний шахс картасидан бошқа картага) ёрдамида пул операцияларини амалга оширадиган ва ўз фаолиятини қонунийлаштирмаган «ишбилармонлар»нинг назоратсиз иштироки уларга рақобатчиларидан устунликларни беради, шунингдек, тайёр маҳсулот нархига ҳам таъсир қилади.

    Бу ўз навбатида, солиқ мажбуриятларини мунтазам равишда бажарадиган ҳалол солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқларини бузади.

    Ҳужжатга кўра, солиқ идоралари сўров асосида Марказий банк ва тижорат банкларидан юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар ҳисобварақлари ва R2R (жисмоний шахслар картасига бошқа жисмоний шахс картасидан) пул ўтказмаларини амалга ошириш тўғрисида маълумот олади.

    Олинган маълумотлар инсон омили аралашувисиз солиқ тўловчиларни хавф мезонлари бўйича сегментлашда фойдаланилади. Тақдим этилган маълумотлар асосида давлат рўйхатидан ўтмасдан, ноқонуний тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётганларнинг савдо айланмалари аниқланади.

    Бунда мазкур маълумотлар ҳамма солиқ хизмати ходимлари учун очиқ бўлмайди – маълумотни таҳлил қилиш фақат Давлат солиқ қўмитасида автоматлаштирилган тизимда амалга оширилади.

    Бу ҳақида Солиқ кодекси нима дейди?

    Таъкидлаш жоизки, банклар томонидан мижозлар (юридик ва жисмоний шахслар) ҳисобварақлари тўғрисидаги маълумотларнинг тақдим этилиши Солиқ кодексининг 134-моддасида мустаҳкамланган.

    Ушбу моддага мувофиқ, банк ҳар қандай юридик ёки жисмоний шахснинг ҳисобварағи очилганлиги (ёпилганлиги), ҳисобварағи реквизитларининг ўзгартирилганлиги тўғрисидаги ахборотни тегишли ҳодиса рўй берган кундан эътиборан уч кун ичида электрон шаклда, ўзи жойлашган ердаги солиқ органига маълум қилиши шарт.

    Банк томонидан ахборотни маълум қилиш тартиби ва шакллари Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган ҳолда Марказий банк томонидан белгиланади.

    Солиқ органининг банк мижозига нисбатан ахборот тақдим этиш тўғрисидаги сўровига биноан банк ёзма сўров олинган кундан эътиборан уч кун ичида солиқ органларига қуйидагиларни бериши шарт:

    1. мижознинг банкда ҳисобварақлари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни;
    2. мижознинг ҳисобварақларидаги пул маблағларининг қолдиқлари ҳақидаги маълумотларни;
    3. мижознинг ҳисобварақларидаги операцияларга доир кўчирмаларни;
    4. солиқ тўловчининг солиқ мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ бошқа маълумотларни.
    Ушбу меъёрларнинг ‘Банк сири тўғрисида’ги қонунга мувофиқлиги масаласига келсак, ушбу қонуннинг 11-моддасида қуйидагилар назарда тутилган:

    ‘Банк сирини ташкил этувчи маълумотлар давлат солиқ хизмати органларига банк мижозига (вакилига) солиқ солиш масалаларига тааллуқли ҳолларда қонун ҳужжатларига мувофиқ тақдим этилади’.

    Мазкур маълумотлар бевосита солиққа тортиш билан боғлиқ, шунинг учун қарор юқоридаги қонунга зид эмас.

    Шуни таъкидлаш керакки, ушбу ҳужжатни тайёрлашда хорижий тажриба ўрганилди. Масалан, Россия, Қозоғистон, Беларус, Польша, Латвия, Литва каби мамлакатларда банклар ва солиқ идоралари ўртасида маълумот алмашиш тизими яратилган.

    Рақамлаштириш ва «яширин иқтисодиёт»

    Бугунги кунда мамлакатимизда рақамлаштиришнинг кенг жорий этилаётгани натижасида электрон тижорат ривожланди. Telegram каналлари, Instagram, Facebook орқали уйдан чиқмасдан товарлар ва хизматларни сотиш амалга оширилмоқда.

    Бундай онлайн-дўконларнинг ассортименти кўпинча тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатдан ўтган ўртача дўконлардан фарқ қилмайди. Маҳсулот ёки хизмат ҳақини тўлашда, бундай «сотувчи»лар аксарият ҳолларда пулни жисмоний шахслар картасига (R2R) ўтказишни сўрашади.

    Амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, мазкур «тадбиркорлар»нинг аксарияти давлат рўйхатидан ўтмаган. Улар даромадларини декларация қилмайди ва шу сабабли солиққа тортилмайди, бу «яширин иқтисодиёт» ўсишига олиб келади.

    Ҳужжатга мувофиқ, бир ой давомида жисмоний шахсларнинг барча банк карталарига келиб тушган пул маблағлари айланмаси 30 миллион сўмдан ва транзакциялар сони 10 тадан ошган R2R операциялари тўғрисидаги ахборотларни ДСҚ сўровига кўра, уч иш кунида тақдим этади. Маълумотлар махсус хавфсиз алоқа каналлари орқали узатилади.

    Солиқ органлари аниқланган ҳолат бўйича маълумот олгандан сўнг ҳар бир алоҳида субъектни тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказиш борасида ўрганиш олиб боради.

    Бунда, жисмоний шахсларнинг пластик картасига катта миқдордаги маблағ келиб тушиши шубҳали бўлмаганда умуман солиқ ҳисобланиши учун сабаб бўлмайди. Солиқ органлари тегишли тартибда рўйхатдан ўтмаган тадбиркорлик фаолияти мавжудлиги бўйича ҳар бир ҳолатни синчковлик билан ўрганиб чиқади.

    Таъкидлаш жоизки, ДСҚ тижорат банкларидан мижозлар депозитлари, дивидендлар ва иш ҳақи тўғрисидаги маълумотларни сўрамайди.

    Агар ноқонуний бизнес фактлари аниқланса, ушбу субъектлар фаолиятини қонунийлаштириш учун зарур чоралар кўрилади.

    Шундай қилиб...

    Таклиф этилаётган тартиб ДСҚ, Марказий банк ва тижорат банклари ўртасида электрон ахборот алмашиш механизмини ўрнатади.

    Бу қуйидагиларни таъминлашга хизмат қилади:

    • тадбиркорлик субъекти сифатида ўз вақтида рўйхатдан ўтиш орқали электрон тижоратни қонунийлаштириш;
    • ишончли солиқ базасини яратиш;
    • солиқ хавфини тизимли бошқариш;
    • «яширин иқтисодиёт»ни йўқ қилиш ва қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш.
    Ушбу ҳужжат даромад оладиган барча тадбиркорлик субъектлари учун тенг рақобат шароитларини яратишни назарда тутади. Солиқларни тўлаш – бу ҳар бир кишининг Конституцияда мустаҳкамланган бурчи ва ҳар қандай ҳалол солиқ тўловчи солиқ тўлашда танланган принцип йўқлиги тўғрисида, агар кимдир тўлаши керак бўлса, кимдир эса тўламаса, асосли равишда ҳисоблаш ҳуқуқига эга.

    Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати

    09.04.2020, 09:49   Изоҳ (0)   56553
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда стикер учун аризаларнинг 80 фоизидан ортиғига рад жавоби берилди

    09.04.2020, 09:30

    Самарқандда 63 ёшли отахонга қўл кўтарган муштумзўр 2 ой илгари ҳам қилмиши учун қамалиб чиққани маълум бўлди

    09.04.2020, 09:05

    Навоийда синглиси ва турмуш ўртоғига тазйиқ ўтказган 2 эркак жавобгарликка тортилди

    09.04.2020, 08:09

    Адлия вазирлиги стикерни қалбакилаштирганлик учун қонунчиликда жазо чоралари кўзда тутилганлигини эслатди

    09.04.2020, 06:25

    Андижон вилояти ХТБ ўқитувчиларнинг уйма-уй юриб, ўқувчилар ҳақида фотоҳисобот тайёрлаётгани юзасидан расмий изоҳ берди

    08.04.2020, 23:48

    Сирдарё ва Нурафшон туманлари ҳоким ўринбосарлари дарахтларни ноқонуний кесишга буйруқ берди

    08.04.2020, 23:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда “яшил” электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича ойлик рекорд янгиланди

    Ўзбекистон | 5 август, 12:56

    Россия армияси Харьковдаги вокзалга ҳужум қилди (видео) 

    Дунё | 5 август, 12:39

    Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбари маслаҳат учрашувига тайёргарликка доир махсус тадбирда қатнашди

    Ўзбекистон | 5 август, 12:31

    “Аэропортда ёлғиз”: Испанияда ота-она 10 ёшли ўғлини аэропортда қолдириб кетди

    Дунё | 5 август, 12:27

    Голливуд юлдузи Марк Руффало яна Халк ролига қайтади

    Кино | 5 август, 12:22

    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

    Реклама | 5 август, 10:30

    Ҳабиб Нурмагомедов сўнгги 100 йилликнинг энг буюк спортчиси ким эканини айтди

    Спорт | 5 август, 12:16

    Самарқандда 12 млн долларга янги автовокзал ишга туширилди

    Ўзбекистон | 5 август, 12:02
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.