АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари қутқарув-қидирув ишларига мўлжалланган янги HH-60W Jolly Green II жанговар вертолётини намойиш этди, деб хабар беради Defence Blog.
Sikorsky компанияси томонидан яратилган учиш аппаратининг тест намунаси Цельсий бўйича +50 даражадан -51 даражага қадар ҳаво ҳароратига, 72,42 км/соат тезликдаги ёмғирли шамолга бардош бера олган. Барча об-ҳаво сценарийлари майдони 5100 метр квадратга тенг лабораториянинг иқлим камерасида амалга оширилган. Унда саҳродаги иссиқ ва шимолнинг совуқ ҳаво ҳароратлари симуляция қилинган.
Бу каби синовни ўтказишдан мақсад — вертолётнинг ҳар қандай об-ҳаво шароитига чидамли эканлигини тасдиқлаш. HH-60W синовлари якунлангач, Sikorsky полигонига йўл олиб, у ерда яна синовдан ўтказилади. «Жанговар қутқарув вертолётининг синовлари COVID-19 пандемияси вақтида ҳам давом этди», — дейди подполковник Уэйн Диркс.
Изоҳ (0)