АҚШда янги Chevrolet Corvette C8 суперкари дилердан сотиб олинганидан бир кун ўтиб йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда машина эгаси ўзининг Facebook’даги саҳифаси орқали маълум қилган. Аварияга маст ҳолда автомобиль бошқарган бошқа бир ҳайдовчи сабаб бўлган.
Янги Corvette эгаси йўлда қўққисдан пайдо бўлиб қолган Hyundai Accent билан тўқнашувдан қоча олмаган. Суперкар Жанубий Корея автомобилининг қоқ ўртасига бориб урилган. Авария оқибатида ҳеч ким вафот этмаган, бироқ Corvette эгасига тиббий ёрдам кўрсатилган, машинадаги йўловчи эса ўрта турдаги жароҳатлар билан чекланган. Полициянинг сўзларига кўра, ЙТҲ айбдори ҳамон шифохонада.
https://www.facebook.com/NESTRODAMUS/videos/10213538042605434/
Facebook’да эълон қилинган суратларга кўра, тўқнашув кучли бўлганидан қора седаннинг бутун ўнг қисмини қайта таъмирлаш керак, Chevrolet’нинг эса бампер ва капоти жиддий шикастланган.
Суперкар ҳайдовчиси яна бир муаммога дуч келган: коронавирус сабаб юзага келган инқироз оқибатида Chevrolet’нинг дилерлик маркази ёпилган, General Motors эса ишлаб чиқаришни бутунлай тўхтатган. Шу сабаб Corvette эгаси яқин орада машинасини таъмирлай олмайди.
Мавзуга доир: Энг кучли Chevrolet Corvette 346 км/соат тезликка эришди
Изоҳ (0)