Xiaomi компанияси ноодатий смартфон учун патент олди — унга ҳошиясиз дисплей ўрнатилган бўлиб, ён клавишлар ва металл корпус ўрнини ҳам дисплей эгаллаган, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.
Ён томонлари эгилган дисплейга эга замонавий смартфонлардан фарқли ўлароқ ушбу смартфон экрани тўғри бурчак остида эгилган. Барча қўшимча маълумотлар ён экранга чиқади — қувват даражаси, сигнал мавжудлиги ва ҳоказо. Шунингдек, яна ён томонга бошқарув тугмасини ҳам жойлаштирса бўлади, масалан, «уйга» ва «орқага» каби.
Смартфоннинг ён томонларига ҳам тўлақонли дисплейлар ўрнатилгани сабаб уларни аниқ бир дастурга мослаштирса бўлади. Масалан, плеер очиқ бўлганида қўшимча экран орали мусиқани бошқариш тугмасини кўрсатиш.
Бу ҳозирча фақатгина патент ҳисобланади. Бироқ замонавий технологиялар шу турдаги ғояни амалга ошириш имконини беради — Xiaomi буни Mi MIX Alpha мисолида исботлаб берган ҳам. Фақат бу каби қурилмани оммавий ишлаб чиқариб бўлмайди.
Изоҳ (0)