7 апрель, сешанба куни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Абу Даби Амирлиги валиаҳди, Бирлашган Араб Амирликлари Қуролли кучлари олий бош қўмондони ўринбосари Шайх Муҳаммад бин Зоид ал-Наҳаённинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берган.
Суҳбатда кўп қиррали Ўзбекистон—БАА муносабатларининг долзарб масалалари, шунингдек, амалий ҳамкорликнинг савдо-иқтисодий, инвестиция, банк-молия, ёқилғи-энергетика, транспорт-коммуникация ва бошқа устувор соҳаларида янада кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Коронавирус инфекциясининг тарқалишига йўл қўймаслик ва ушбу глобал хатарга самарали қарши курашиш борасида икки ҳамкор мамлакатда амалга оширилаётган чора-тадбирларга алоҳида эътибор қаратилди.
Шавкат Мирзиёев пандемия оқибатларини енгиб ўтишда кўрсатилаётган кўмак учун Бирлашган Араб Амирликлари раҳбариятига миннатдорлик билдирди.
Коронавирус тарқалишининг икки томонлама ҳамкорлик суръатига, шу жумладан, бугунги кунда БААнинг етакчи компания ва банклари иштирокида саноат, инфратузилма, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа тармоқларда амалга оширилаётган истиқболли лойиҳаларга салбий таъсирини камайтириш мақсадида ҳаракатларни яқиндан мувофиқлаштиришни давом эттириш муҳим экани таъкидланди.
Турли даражаларда биргаликдаги саъй-ҳаракатларни фаол мувофиқлаштириш лозимлиги қайд этилди.
Томонлар, шунингдек, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашди.
Мавзуга доир:
- Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов коронавирус тарқалишининг олдини олиш масалаларини муҳокама қилди
- Отабек Умаров Ўзбекистонга ижтимоий ёрдам жўнатган БАА ҳукуматига миннатдорлик билдирди
- Шавкат Мирзиёев Ашраф Ғанини Афғонистон президенти этиб сайлангани билан табриклади. Икки давлат раҳбарлари коронавирусга қарши кураш масаласини муҳокама қилди
Изоҳ (0)