Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Наманганда коронавирус инфекциясига чалинганлар орасида 2 ойлик чақалоқ ҳам борлиги маълум бўлди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.

Фото: Жаҳонгир Акрамов

Фото: Жаҳонгир Акрамов

Туркия орқали Умра сафарига бориб келган аёл ва унинг турмуш ўртоғи Наманганга қайтгач, уйга меҳмон чақириб, эҳсон қилади. Ҳозир ана шу оилавий тадбир қатнашчиларидан 23 нафарида коронавирус инфекцияси аниқланиб, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига даволаниш учун ётқизилган. Улардан бир нафари — аёлнинг 72 ёшли онаси вафот этди.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизматига кўра, касалликка чалинганлар орасида 2 ойлик чақалоқ — аёлнинг набираси ҳам бор. Чақалоқнинг онаси топширган таҳлил натижалари инфекция йўқлигини кўрсатган.

Шу тадбирда иштирок этган қўшнининг икки нафар фарзанди ҳам вирус юқтириб олади. Улар 19 март куни Наманган шаҳридаги тантаналар мажмуаларидан бирида ўтказилган тўйда куёвжўра сифатида қатнашади. Оқибатда тўй эгалари ва тўйга келган меҳмонлардан 13 нафарига вирус юқишига сабабчи бўлади.

Маълумот учун, бугунги кунгача Наманганда 51 кишида коронавирус инфекцияси аниқланган. Улардан 35 нафари аёллар, 16 нафари эркаклардир.

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 504 кишига етган. Шунингдек, хорижий давлатларда коронавирусга чалинган Ўзбекистон фуқароларининг сони маълум қилингани, Ўзбекистонда карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами 32 649 та ҳолат аниқлангани ҳақида хабарлар берилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“1845 та аттракционнинг атиги 5-6 фоизи назоратдан ўтган, қолганининг техник ҳолати номаълум”. Истироҳат боғларидаги аттракционлар ҳақида маълумот берилди
Спорт
Муҳаммад Алининг сув остида тушган машҳур сурати тарихи: боксчи сузишни билмаса ҳам бассейнга тушган
Маҳаллий
Ўзбекистон—Хитой ҳудудлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида келишувлар имзоланди