Ўзбекистонлик UFC жангчиси Маҳмуд Муродов бокс бўйича собиқ Жаҳон чемпиони Флойд Мейвезернинг характери борасида фикр билдирди.
«Мейвезер ҳаётда ижтимоий тармоқ ёки камера қаршисидагидек эмас. Фараз қиламиз. Флойдга ёш йигит яқинлашиб келиб, шундай дейди: «Сени мухлисингман, суратга тушсак бўладими?». Мейвезер муаммосиз у билан суратга тушади.
Унга қандай эркак яқинлашиб: «Ҳой, Флойд яқинроқ кел, суратга тушамиз», деса Флойд шундай жавоб қилади: «Нега мендан хол аҳвол сўрамаяпсан?».
У ҳеч нарсани шунчаки бажармайди, унинг учун ҳурмат жуда муҳим. Ресторанда Мейвезер ҳамма билан сўрашиб чиқади. Офицантлар билан қўл бериб кўришади. Овқатланади, барчага чой-чақа беради.
Кўчада гадойни кўриб қолса, унга пул беради ва «ишларинг қалай?» деб сўрайди», — дейди Муродов.
Эслатиб ўтамиз, UFC’да ҳаракат қилаётган ўзбекистонлик илк ва ягона спортчи Мейвезер промоутерлик компанияси билан ҳамкорлик қилади.
Изоҳ (0)